Барча янгиликлар

Аҳолига хизмат кўрсатувчи муассаса ходимлари коронавирусга мунтазам тестдан ўтказилади
16 июнь куни Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ўтказилган йиғилишда аҳолига хизмат кўрсатадиган, улар билан бевосита мулоқотда бўладиган барча муассасалар ходимларини коронавирус бўйича мунтазам тестдан ўтказиш муҳимлиги таъкидланди.

«Саховат ва кўмак» жамғармасига шу кунга қадар қанча пул тушгани маълум қилинди
Хайрия маблағлари пандемия даврида ҳамда Бухоро ва Сирдарё вилоятларида кузатилган табиий офат оқибатида қийин аҳволга тушиб қолган аҳолини қўллаб-қувватлашга йўналтирилган.

Истеъмолчиларга қулайлик яратиш мақсадида янги лойиҳа ва мобиль илова ишлаб чиқиляпти
Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш федерацияси ва Ўзуйжойкоммуналхизмат вазирлиги томонидан истеъмолчиларга қулайликлар яратиш мақсадида янги лойиҳа жорий қилинмоқда.

Ўрганилган камчиликлар бартараф этилса, сўхликларнинг 18 минг нафари ишли бўлади
Республика ишчи гуруҳи Сўх туманидаги 4 та сектор раҳбарлари билан биргаликда жойларда фуқаролар билан учрашиб, мавжуд муаммолар ўрганиб чиқди.

Россиядаги меҳнат мигрантлари патент олиши 16 июндан талаб этилмоқда
Пандемия туфайли Россия ҳукумати мамлакат ҳудудида чет эл фуқароларининг қонуний бўлиши ҳуқуқини берувчи патентларнинг амал қилиш муддатини 15 июнга қадар белгилаган эди. 16 июндан мигрантларнинг патентсиз юриши мумкин эмас.

Давлат сотиб оладиган бошоқли доннинг миқдори ва нархлари белгиланди
1 синф қаттиқ буғдойнинг харид нархи (қўшилган қиймат солиғи билан) 1 тонна учун 2 543 180 сўмни ташкил этади.

Ўзбекистон ўриклари 9 та хорижий мамлакатга экспорт қилинмоқда
Жорий йил 1 апрель ҳолатига кўра, Бирлашган Араб Амирликларига ўрик экспорти қарийб 6 баробарга оширилди.

Ижтимоий ходимларнинг вазифалари белгиланди
Ижтимоий ходим ижтимоий хизматлар кўрсатишни ташкиллаштирадиган шахс ҳисобланади.

Тожикистондаги зилзила Ўзбекистон ҳудудида ҳам сезилди
Тожикистонда юз берган зилзила Ўзбекистоннинг 8 та ҳудудида ҳам сезилган.

Тошкент метросининг «Юнусобод» йўлидаги 2 та янги бекат қуриб битказилди (фото)
Ушбу янги бекатлар фойдаланишга топширилгач, бир кунда «Юнусобод» бекатида қўшимча 5 минг йўловчига, «Туркистон» бекатида эса 2,5 минг йўловчига хизмат кўрсатилади. Қуйида бекатлар тасвири ва имконияти ҳақида тўлиқ маълумот келтирилган.

Онлайн инкассо янги тартиби қандай ишлайди?
16 июндан бошлаб тадбиркорлик субъектларининг бажарилмаган солиқ мажбуриятларига нисбатан солиқ органлари томонидан инкассо топшириқномаси қўйишда янги тартиб жорий этилади.

ХМТ: Ўзбекистон халқаро ҳамжамиятнинг ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга лойиқ эканлигини кўрсатди
Халқаро меҳнат ташкилоти Ўзбекистон ҳукумати, иш берувчилар, касаба уюшмалари ва фуқаролик жамияти билан яқин ҳамкорликни давом эттириш тарафдори.

Молия вазирлиги Ўзбекистон Республикасининг Давлат қарзи ҳолати ва динамикасини тақдим қилди
2020 йил 1 апрель ҳолатига, Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати номидан ва давлат кафолати остида жалб қилинган қарз қолдиғи дастлабки ҳисоб-китобларга кўра 18,2 млрд. AҚШ долларини ташкил қилди.

Валюта курслари кетма-кет кўтарилишлардан сўнг, бу ҳафта пастлади
Марказий банк 16 июндан хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан янги қийматини белгилади. Жорий ҳафтада доллар, евро, рубль, қозоқ тенгиси ва Хитой юани ҳам тушди. Фақатгина Япон иенаси курсида кўтарилиш кузатилди.

Aбитуриентлар уйда қолиб, бепул “онлайн-репетитор” орқали тестларга тайёрланиши мумкин
Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов абитуриенлар “Онлайн-мактаб” каналида тестларга тайёрланиши мумкинлиги ҳақида маълум қилди.

Тошкентдаги "Версал" ресторани сотилди
Тошкент шаҳридаги "Версал" ресторани аукцион савдоларига қўйилган эди. 15 июнь куни ресторан аукционда 35,33 млрд. сўмга сотилди.

Мўйноқлик ёшлар оғир чўл шароитида ҳам иссиқхонадан даромад олмоқда
Мўйноқлик ёшлар чўлдаги иссиқхона ичидан йигирма кунда 36 тонна бодринг териб олди. Улар ўзлари етиштирган сабзавот маҳсулотлари билан “Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракатига ҳам ҳисса қўшишди.

Ўзбекистон Европа Иттифоқи «ПБТ+» имтиёзли тизимининг бенефициар мамлакати мақомини олиш учун расмий талабнома юборди
Ўзбекистоннинг “ПБТ+” бенефициар мамлакатлар рўйхатига киритилиши ЕИга экспортга етказиб бериш ҳажмини сезиларли даражада оширади.

Давлат боғчалари қачондан иш бошлаши маълум бўлди
15 июндан бошлаб “яшил” ва “сариқ” ҳудудларда нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари фаолиятига рухсат берилган бўлиб, бунда мактабгача таълим ташкилотларида машғулотларни 15 кишидан ортиқ бўлмаган гуруҳларда ташкил этиш тўғрисидаги чеклов бекор қилинди.

Поездлар қатновига рухсат берилди
Поездлар қатновига рухсат бериш билан бир қаторда автотранспорт воситаларида ёлғиз ҳаракатланаётган ҳайдовчига тиббий ниқобдан фойдаланмасликка ҳам рухсат берилди. Қуйида қайси ҳудудлар билан поезлар қатновига рухсат берилгани келтирилган.

Ўзбекистонга хориждан келган шахслар карантинга олинмайди
Республика махсус коммиссияси қарори билан вазият барқарор бўлган давлатлардан келган шахслар карантинга олинмайди, касалланиш ҳолатлари камаётган давлатлардан келганлар уй карантинига олинади. Қуйида давлатлар рўйхати келтирилган.

15 июндан вазият барқарор бўлган давлатларга авиақатновларга рухсат берилди
15 июндан Ўзбекистон Республикасидан авиақатновлар орқали белгиланган тоифадаги шахслар санитария-эпидемиологик вазият барқарор бўлган давлатларга кириш ва чиқиши мумкин.

Ўзбекистон чегараларда эркин савдо зоналари очишни режалаштирмоқда
Эркин савдо зоналарига олиб кириладиган маҳсулотлар Ўзбекистон Республикаси божхонаси ҳудудидан ташқарида жойлашган деб ҳисобланади.

Сўх тумани учун 500 та мақсадли қабул параметрлари ажратилади
Фарғона вилоятининг Сўх тумани учун бакалавриатнинг кундузги таълим шакли бўйича умумий белгиланган қабул кўрсаткичларига нисбатан қўшимча давлат гранти асосидаги 500 та ўрин миқдоридаги мақсадли қабул параметрлари ажратилади.