Барча янгиликлар

Тадбиркорларга кўчма савдо қилиш ҳуқуқи берилади
2021 йил 1 июлга қадар тадбиркорларга ҳокимият органлари билан шартнома тузмасдан солиқ органларини хабардор қилиш орқали автодўкон, автомагазин, автотиркама, автоцистерна ва фудтраклар орқали савдо қилиш ҳуқуқи берилади.

Аҳоли ва тадбиркорларга бир қатор имтиёзлар берилади
2020 йил 1 апрелдан 2020 йил 31 декабрга қадар умумий овқатланиш корхоналари алкоголь маҳсулотлари билан чакана савдо қилиш ҳуқуқи учун йиғимни тўлашдан озод қилинади.

Қурбон ҳайити санаси эълон қилинди
Қурбон ҳайити байрами 31 июль, жума кунига тўғри келди.

Коронавирусга чалинган фуқаролар сони янада ошиб бориши ҳеч гап эмас – Шавкат Мирзиёев
Қисқа муддатларда коронавирусга чалинганларни даволаш учун яратилган қўшимча ўрин-жойлар сонини, биринчи навбатда олийгоҳлар ётоқхоналари, ёпиқ спорт майдонлари ва бошқа сиғими катта бино-иншоотлар ҳисобига, камида икки-уч баробарга оширилади.

Тез ёрдам ходимларини қўшимча рағбатлантириш тўғрисида Ҳукумат қарори қабул қилинди
Кучайтирилган тартиб даврида ҳар ой якунига қадар барча тез тиббий ёрдам бригадаларида ишловчи ходимлар қўшимча моддий рағбатлантирилади.

Шавкат Мирзиёев: Керак бўлса, махсус самолёт ажратиб, кислород концентраторларини Ўзбекистонга олиб кирамиз
Чет давлатларда ўпка яллиғланган ҳар бир бемор учун зудлик билан кислород концентраторларига махсус ниқоблар кийгизиш орқали ҳаво олишини енгиллаштириб, қўлига пульсоксиметр тақилмоқда ва бу билан беморнинг нафас етишмовчилиги бартараф қилинмоқда.

Мўйноқда дезинфекция ишлари олиб борилмоқда
Мўйноқ туманининг одамлар гавжум бўлган жойлар – “Дехқон бозори”, 6 та кўп қаватли уйлар, 5 та кўча, 50 дан ортиқ давлат ва нодавлат идоралари объектлари жами 10 тоннага яқин хлорли эритма махсус тўртта «MAN» ва «ISUZU» пуркагичли автомашиналар билан дезинфекция қилинди.

Марказий банк: Доллар ва евро курси кўтарилди
Марказий банк 21 июлдан хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан янги қийматини белгилади. Жорий ҳафтада доллар, евро кўтарилди.

Поликиникалар 24 соатлик узлуксиз режимда ишлайди
Бош вазир ўринбосари Беҳзод Мусаев ва Соғлиқни сақлаш вазирлигига пойтахтдаги поликиникаларда фаолият олиб бораётган шифокор ва ҳамшираларни инфекциянинг енгил ва симптомсиз кечаётган беморларга хизмат кўрсатишга 24 соатлик узлуксиз режимда тўлиқ сафарбар қилиш топшириғи берилди.

103 телефон рақамига уланиш вақти 1,5 дақиқадан 15 сониягача қисқартирилди
103 телефон рақамига мурожаатларнинг асосий қисми келиб тушадиган вақт оралиғида (соат 18:00 дан 24:00 гача) энг тажрибали операторлар хизмат кўрсатади.

Шавкат Мирзиёев: Бугундан бошлаб шифокорларнинг 14 кунлик иш хақини жойида олиш тизими жорий этилади
Коронавирусга чалинган беморлар билан ишлаётган ҳар бир махсус шифохонада алоҳида тижорат банкининг кассалари ташкил қилинади.

Тиббиёт ходимларига ҳар бир иш куни учун ойлик маошининг 6 фоизи миқдорида устама ҳақ тўланади
Тошкент шаҳридаги 16 та клиникага қўшимча COVID-19га шубҳали беморлар учун мўлжалланган “провизор” клиникалар ташкил қилинди. Ушбу клинакаларнинг тиббиёт ходимларига устама ҳақ берилади.

Январь-июнь ойларида кўрсатилган бозор хизматлари ҳажми 100,6 трлн сўмга етди
2020 йилнинг иккинчи дискрет чораги якунларига кўра, кўрсатилган хизматлар ҳажми 50,3 трлн. сўмни ташкил этмоқда.

Ҳиндистон компанияси Сергелида 500 млн долларлик қурилиш лойиҳасини амалга оширади
Қурилиш лойиҳасида университет, талабалар турар жойлари, турар жойлар ва спорт комплекслари, соғломлаштириш марказлари, мактаб ва боғчалар ҳамда замонавий меҳмонхона ташкил этиш режалаштирилмоқда.

“Alibaba Group” компанияси Ўзбекистонга ташриф буюришга тайёр эканликларини билдирди
Хитой компаниялари рақамли ривожланиш масалаларида ўзбекистонлик шериклар билан ҳамкорликни кенгайтиришга қизиқишмоқда.

Коронавирусга тест оладиган нодавлат тиббий муассасалари рўйхати маълум қилинди
Соғлиқни сақлаш вазирлиги коронавирусга тест топшириш мумкин бўлган нодавлат тиббиёт ташкилотлари рўйхатини эълон қилди.

Фармацевтика маҳсулотларини Ўзбекистондан олиб чиқиш, экспорт қилиш тақиқланди
Фармацевтика маҳсулотларини экспорт қилиш фақат махсус комиссия қарорлари асосида амалга оширилади.

Маҳсулотларни "онлайн" сотиш имкониятини берувчи "Миллий онлайн савдо майдончаси"ни яратилади
2021 йил якунига қадар маҳаллий ишлаб чиқарувчиларнинг маҳсулотларини "онлайн" сотиш ва мижозларга етказиб бериш, шунингдек уларга товарларни экспорт қилиш имкониятини берувчи "Миллий онлайн савдо майдончаси"ни яратилади.

Ўзбекистон Покистонга инсонпарварлик ёрдами юборди
Коронавирус инфекцияси тарқалишини бартараф этиш учун зарур тиббий ускуналар, буюмлар ва дори воситалари Исломободга олиб борилди.

Ravon Қозоғистонда янги автомобиллар савдоси рейтингининг биринчилигини эгаллади
Ўтган йилда Қозоғистонда 3 536 дона Ravon Nexia R3 автомобиллари сотилган. Ravon бозорда етакчилик қилувчи брендлар ТОП-5талигига кирган.

Ўзбекистон Россиядан янги электровозлар сотиб олди
Электровозлар қуввати 9840 кВт/соатни ташкил этади. Ҳаракатдаги минимал тезлик - 49,9 км/соат, энг юқори тезлик - 110 км/соат.

Ҳокимликлар ўз фаолияти бўйича электрон ҳисобот беради
16 июль куни «Электрон ҳукумат тизимини янада ривожлантириш, шунингдек, давлат органлари ва ташкилотларининг ўз фаолияти бўйича жамоатчилик олдида электрон ҳисобот бериши тартибини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида» Ҳукумат қарори қабул қилинди.

Тошкент шаҳрининг географик ахборот-таҳлил тизими жорий этилади
“Рақамли Тошкент” комплекс дастури доирасида Тошкент шаҳрининг географик ахборот-таҳлил тизимини жорий этиш режа-жадвали тасдиқланди.

“Ўзсувтаъминот” АЖ йил якунига қадар 2,5 миллион истеъмолчини тармоққа улайди
17 июль куни Шавкат Мирзиёев иштирокида бўлиб ўтган йиғилишда истеъмолчилар сув тармоғига уланмагани сабабли даромадлар олинмаётгани учун масъул раҳбарларнинг иши танқид қилиниб, “Ўзсувтаъминот” акциядорлик жамиятига йил якунига қадар жами 2,5 миллион истеъмолчини тармоққа улаш вазифаси қўйилди.