Барча янгиликлар

Президент видеоселектор йиғилишида бир қанча топшириқлар берди
Сув хўжалиги вазирлигига 2025 йилга қадар соҳани тўлиқ рақамлаштириш, жумладан, сувни назорат қилиш ва ҳисобини онлайн тарзда юритиш бўйича дастурий маҳсулот ишлаб чиқиш юзасидан кўрсатмалар берилди.

2021 йил якунигача 3 минг гектарда плантация шаклида интенсив боғлар барпо этилади
Келгуси уч йилда вилоятда қарийб 120 минг гектарга яқин ер ўзлаштирилиши, боғ ва токзорлар ташкил қилиниб, мойли экинлар экилиши режалаштирилмоқда.

Цемент импорти тартиби соддалаштирилади
Республикага олиб кириладиган цемент эркин муомалага чиқаришни соддалаштирилган тартиб асосида амалга оширилади.

Президент амалдаги карантин чекловларини узайтириш таклифига розилик билдирди
Касаллик юқтирилишининг олдини олиш, ўлим ҳолатларини кескин камайтириш мақсадида Республика махсус комиссиясининг амалдаги карантин чекловларини узайтирилади.

Шавкат Мирзиёев: Пандемияни жиловлашда жасорат кўрсатган тиббиёт ходимлари тақдирланади
Бир гуруҳ тиббиёт, ички ишлар, мудофаа ва фавқулодда вазиятлар вазирликлари ҳамда Миллий гвардия ходимларини ва бошқа ташкилотчиларини фахрий унвон, орден ва медаллар билан мукофотлаш тўғрисидаги Фармонни имзоладим, - деди Шавкат Мирзиёев.

Корея ва Сингапур давлатларидан Ўзбекистонга инсонпарварлик ёрдами етиб келди
Жанубий Кореянинг мамлакатимиздаги элчихонаси маълумотига кўра, кўмак юкида 206 минг дона шу каби тиббий ниқоблар мавжуд. Cингапурнинг «Temasek Foundation» фонди 30 дона «Yuwell 7F-5» кислород концентраторини беғараз асосда тақдим этди.

Ўзбекистон ЖСТга аъзо бўлиши бўйича Идоралараро комиссия ва музокаралар олиб бориш гуруҳининг қўшма мажлиси бўлиб ўтди
Мажлис давомида ЖСТга аъзо мамлакатлар билан товар ва хизматларнинг бозорларга чиқиши бўйича икки томонлама музокараларга тайёргарликнинг бориши ҳақида маълумот берилди.

Ўзбекистонга ярим йил давомида қанча турист ташриф буюргани ва қанча ўзбекистонликлар туристик мақсадда мамлакатни тарк этгани маълум қилинди
Ўзбекистонга ярим йил давомида туристик мақсадларда келган чет эл фуқаролари сони 2019 йилнинг шу даврига нисбатан 60,0 фоизга камайган. Ўзбекистондан кетганлар сони эса ўтган йилга нисбатан 61,3 фоизга камайган.

Марказий банк асосий ставкаси 15 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолди
Марказий банк йил якуни бўйича инфляция прогнозини 11-12,5 фоиз даражасида ўзгартиришсиз сақлаб қолди ва Ҳукумат билан биргаликда унга эришиш учун барча зарурий чораларни кўриб боради.

Ўзбекистонга ярим йил ичида қанча автомобиль ва уларнинг эҳтиёт қисмлари импорт қилингани маълум қилинди
2020 йилнинг январь-июнь ойларида импорт ҳажми 9 570,4 миллион АҚШ долларини ва 2019 йилнинг мос даврига нисбатан 85,0 фоизни ташкил этган.

Ўзбекистондан 2 068,3 тонна тарвуз маҳсулоти хорижга экспорт қилинди
Тарвуз маҳсулотининг экспорти бўйича Россия 1 179 тонна кўрсаткич билан етакчилик қилмоқда.

Президент масъулияти чекланган жамиятларга облигациялар чиқариш ҳуқуқини беришни назарда тутувчи қонунни имзолади
Ушбу қонуннинг қабул қилиниши давлатнинг иқтисодиётдаги иштирокини камайтириш имконини беради.

Бекор қилинадиган лицензияланадиган фаолият турлари рўйхати
2021 йил 1 январдан бошлаб бекор қилинадиган лицензияланадиган фаолият ва рухсат бериш тартиб-таомилларининг айрим турлари рўйхати эълон қилинди.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти Ўзбекистонга инсонпарварлик ёрдами юборди
Инсонпарварлик юкини жўнатиш икки босқичда амалга оширилди. Унда ҳимоя қалқончаси, жарроҳлик ниқоби, шахсий ҳимоя воситалари каби буюмлар жой олган.

Президент топшириғи: COVID-19 ни даволашда қўлланиладиган тиббий буюмлар, дори воситаларини реализация қилиш тартиби соддалаштирилади
Айрим дори воситалар, тиббий буюмлар ва тиббий техникаларни экспорт қилишга Республика махсус комиссияси томонидан рухсат берилиши мумкин.

Ўзбекистон жорий йилда қанча олтин сотгани тўғрисида маълумот берилди
Сўнгги йилларда Ўзбекистон олтин экспортини оширди. Ўтган йилнинг шу даврига нисбатан ўсиш 101,4 фоизни ташкил этган.

Кучли таъсир этувчи дори воситаларини рецептсиз сотганлик учун маъмурий ва жиноий жавобгарлик белгиланди
Айбдор 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.

Ўзбекистонда енгил зирҳли автомобиль ишлаб чиқарилмоқда
Ўзининг техник ва жанговар хусусиятларига кўра “TARLON”, етакчи хорижий давлатларнинг шу туркумдаги енгил зирҳли автомобиларидан асло қолишмайди.

Ўқитувчиларнинг фаолиятига аралашганлик учун жавобгарлик белгиланди
Таълим муассасалари педагог ходимининг касбий фаолиятига қонунга хилоф равишда аралашиш ёки таълим муассасаси педагог ходимининг хизмат вазифаларини бажаришга тўсқинлик қилиш жавобгарликка сабаб бўлади.

Қувайт Ўзбекистонга коронавирусга қарши курашиш учун 5,6 миллион доллар ажратади
Ушбу маблағлардан Ўзбекистондаги тиббий муассасаларини жиҳозлаш учун фойдаланилади.

Охирги икки йилда 122 нафар кадастр ходими жиноий жавобгарликка тортилди
21 июль куни ер ҳисоби ва давлат кадастрларини тўлиқ шакллантириш, соҳага рақамли технологияларни жорий этиш масалалари бўйича ўтказган йиғилишда 66 та туманда 150 минг гектар экин ери ўзбошимчалик билан эгаллангани, охирги икки йилда 122 нафар кадастр ходими жиноий жавобгар бўлгани ҳақида айтиб ўтилди.

Иқтисодиётда ижобий ўсиш динамикаси сақлаб қолинди
ЯИМ 255,3 трлн. сўмни ташкил этди ва 0,2% га ўсди, ўтган йилнинг шу даврида бу кўрсаткич 6% га ўсди. Саноатнинг ялпи қўшилган қийматининг ўсиши 0,3% ни ташкил этди.

Берилган солиқ имтиёзларлари узайтирилади
2020 йилда Солиқ қўмитаси томонидан белгиланган ҳолларда, солиқ тўловчиларга солиқ ҳисоботларини тақдим этиш муддатларини 5 кундан кўп бўлмаган муддатга кечиктирганлик учун жарима солинмайди.

Янги тартиб асосида ипотека кредити ва субсидия олишда қайси банкларга мурожаат қилса бўлади?
14 та банкнинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳудудида жойлашган барча филиалларига Давлат хизматлари агентлиги ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали кредити ва субсидия олиш учун мурожаат қилиш мумкин. Банклар рўйхати қуйида келтирилган.