14 октябрь, чоршанба10:42Тошкент +22°

Иқтисодий газета · Биржа · 1994 йилдан буён

МБ курси
USD11 913,35▲ 14,26EUR13 328,66▲ 30,24RUB142,39▲ 0,86CNY1 779,76▲ 1,87GBP15 779,23▲ 35,54JPY75,32▲ 0,29KRW8,89▼ 0,04CHF14 312,05▲ 29,14KZT26,51▲ 0,11
Иқтисодиёт ва бизнес

Ўзбекистонга ярим йил ичида қанча автомобиль ва уларнинг эҳтиёт қисмлари импорт қилингани маълум қилинди

2020 йилнинг январь-июнь ойларида импорт ҳажми 9 570,4 миллион АҚШ долларини ва 2019 йилнинг мос даврига нисбатан 85,0 фоизни ташкил этган.

1 дақиқа ўқиш146 марта ўқилди

Ўзбекистонга январь-июнь ойларида жами 916 миллион долларлик аниқ соҳалар учун махсус мўлжалланган машиналар импорт қилинган. Автомобилларнинг эҳтиёт қисмлари учун 467,6 миллион доллар сарфланган. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси маълум қилди.

Қўмитанинг хабар беришича, 2020 йилнинг январь-июнь ойларида импорт ҳажми 9 570,4 миллион АҚШ долларини ва 2019 йилнинг мос даврига нисбатан 85,0 фоизни ташкил этган. Импорт таркибида энг катта улуш машиналар ва транспорт асбоб-ускуналари (37,1 фоиз), саноат товарлари (16,8 фоиз) ҳамда кимёвий воситалар ва бошқа тоифаларга киритилмаган шунга ўхшаш маҳсулотлар (13,7 фоиз) ҳисобига тўғри келди.

Автомобильлар, асосан, йўловчиларни ташиш учун мўлжалланган автоуловлар (10 ва ундан ортиқ кишини ташишга мўлжалланган транспорт воситаларидан ташқари) 239,1 миллион долларга тушган. Саноат учун махсус бўлмаган машиналар ва уларнинг деталларига 759,8 миллион доллар сарфланган.

Электр алоқаси, овоз ёзиш ва эшиттириш аппаратуралари ва ускуналарига 282,2 миллион доллар кетган бўлса, электр машиналари, аппаратлар, асбоблар ва уларнинг эҳтиёт қисмлари учун 310,9 миллион доллар сарфланган.

Ўзб
↑↓ танлашEnter очишЁзишни бошланг — натижалар дарҳол чиқади