14 октябрь, чоршанба08:05Тошкент +22°

Иқтисодий газета · Биржа · 1994 йилдан буён

МБ курси
USD11 913,35▲ 14,26EUR13 328,66▲ 30,24RUB142,39▲ 0,86CNY1 779,76▲ 1,87GBP15 779,23▲ 35,54JPY75,32▲ 0,29KRW8,89▼ 0,04CHF14 312,05▲ 29,14KZT26,51▲ 0,11
Жамият

Ўзбекистонда енгил зирҳли автомобиль ишлаб чиқарилмоқда

Ўзининг техник ва жанговар хусусиятларига кўра “TARLON”, етакчи хорижий давлатларнинг шу туркумдаги енгил зирҳли автомобиларидан асло қолишмайди.

1 дақиқа ўқиш171 марта ўқилди

Ўзбекистонда “TARLON” (4х4) русумли енгил зирҳли автомобилнинг (ЕЗА) тажриба намунаси “KRAN VA MAXSUS TEXNIKALAR” МЧЖ билан ҳамкорликда ишлаб чиқарилмоқда. Бу ҳақда Давлат мудофаа саноати қўмитаси матбуот хизмати хабар қилмоқда.

Ўқлар ва портлашлардан ҳимоя этувчи ЕЗА шахсий таркибни ташиш, уларни жанг майдонида ўқ-дори ва портловчи моддалардан ҳимоя қилиш, хавфли ҳудудларда махсус вазифаларни бажаришга мўлжалланган. Шунингдек, мобил гуруҳлар ва блокпостларга оловли мадад бериши, қўшинлар ва автотранспорт колонналарни ҳимоя қилиши, жанговар патруллик ва бошқа жанговар вазифаларни бажариши мумкин.

Таъкидланишича, ўзининг техник ва жанговар хусусиятларига кўра “TARLON”, етакчи хорижий давлатларнинг шу туркумдаги енгил зирҳли автомобиларидан асло қолишмайди.

«TARLON»нинг асосий тактик ва техник тавсифи:

Ўзб
↑↓ танлашEnter очишЁзишни бошланг — натижалар дарҳол чиқади