14 октябрь, чоршанба08:56Тошкент +22°

Иқтисодий газета · Биржа · 1994 йилдан буён

МБ курси
USD11 913,35▲ 14,26EUR13 328,66▲ 30,24RUB142,39▲ 0,86CNY1 779,76▲ 1,87GBP15 779,23▲ 35,54JPY75,32▲ 0,29KRW8,89▼ 0,04CHF14 312,05▲ 29,14KZT26,51▲ 0,11
Иқтисодиёт ва бизнес

Ўзбекистон жорий йилда қанча олтин сотгани тўғрисида маълумот берилди

Сўнгги йилларда Ўзбекистон олтин экспортини оширди. Ўтган йилнинг шу даврига нисбатан ўсиш 101,4 фоизни ташкил этган.

1 дақиқа ўқиш85 марта ўқилди

2020 йил январь-июнь ойларида Ўзбекистон 2,1 млрд долларлик олтин экспорт қилди. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитасининг матбуот хизмати хабар қилмоқда.

Ўзбекистон январь-февраль ойларида 1 млрд долларлик олтин сотди

Шунингдек, 2019 йил январь-июнь ойларига нисбатан ўсиш 101,4 фоизни ташкил этган. 2020 йил январь-июнь ойларида Ўзбекистоннинг экспорт таркибида олтиннинг улуши 33,8 фоизга тенг бўлди.

Таъкидлаб ўтиш жоизки, сўнгги йилларда Ўзбекистон олтин экспортини оширди. Олтин экспорти 2015 йилда 823,9 миллион доллардан, 2016 йилда 738,2 миллион доллардан, 2017 йилда 1,6 миллиард доллардан, 2018 йилда 2,91 миллиард доллардан ва 2019 йилда 4,9 млрд доллардан ортиқроқни ташкил этди.

Ўзб
↑↓ танлашEnter очишЁзишни бошланг — натижалар дарҳол чиқади