14 октябрь, чоршанба08:06Тошкент +22°

Иқтисодий газета · Биржа · 1994 йилдан буён

МБ курси
USD11 913,35▲ 14,26EUR13 328,66▲ 30,24RUB142,39▲ 0,86CNY1 779,76▲ 1,87GBP15 779,23▲ 35,54JPY75,32▲ 0,29KRW8,89▼ 0,04CHF14 312,05▲ 29,14KZT26,51▲ 0,11
Жамият

Ўзбекистон Покистонга инсонпарварлик ёрдами юборди

Коронавирус инфекцияси тарқалишини бартараф этиш учун зарур тиббий ускуналар, буюмлар ва дори воситалари Исломободга олиб борилди.

1 дақиқа ўқиш491 марта ўқилди

Президент Шавкат Мирзиёев топшириғига асосан инсонпарварлик ёрдами Покистон Ислом Республикасига етказилди, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА.

Ўзбекистон Хитойга инсонпарварлик ёрдамини юборди

Коронавирус инфекцияси тарқалишини бартараф этиш учун зарур тиббий ускуналар, буюмлар ва дори воситалари шаклидаги юк Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортидан мамлакат Мудофаа вазирлигининг махсус самолётида Исломободга олиб борилди.

Тиббий ниқоб, оёқ ҳимоя воситалари, пирометрлар, кальций глюконат, кальций хлорид, магний сульфат, натрий хлорид, новокаин каби дорилар мавжуд захиралар ҳисобидан етказиб берилган. Маҳаллий корхоналар ҳимоя кўзойнаги, тиббий қўлқоп, респиратор ва антисептик воситалар тақдим этган.

Ўз навбатида, Ўзбекистон кўрсатган кўмак Покистон жамоатчилиги томонидан илиқ қарши олинди ва ушбу мамлакат оммавий ахборот воситаларида кенг ёритилмоқда.

Ўзб
↑↓ танлашEnter очишЁзишни бошланг — натижалар дарҳол чиқади