14 октябрь, чоршанба08:05Тошкент +22°

Иқтисодий газета · Биржа · 1994 йилдан буён

МБ курси
USD11 913,35▲ 14,26EUR13 328,66▲ 30,24RUB142,39▲ 0,86CNY1 779,76▲ 1,87GBP15 779,23▲ 35,54JPY75,32▲ 0,29KRW8,89▼ 0,04CHF14 312,05▲ 29,14KZT26,51▲ 0,11
Жамият

Тадбиркорларга кўчма савдо қилиш ҳуқуқи берилади

2021 йил 1 июлга қадар тадбиркорларга ҳокимият органлари билан шартнома тузмасдан солиқ органларини хабардор қилиш орқали автодўкон, автомагазин, автотиркама, автоцистерна ва фудтраклар орқали савдо қилиш ҳуқуқи берилади.

1 дақиқа ўқиш159 марта ўқилди

Фармонга мувофиқ, 2020 йил 1 июлдан бошлаб умумий овқатланиш корхоналари учун белгиланган ходимларнинг йиллик ўртача сони 25 нафардан 50 нафарга оширилади.

2021 йил 1 июлга қадар умумий овқатланиш корхоналари карантин чекловларининг бекор қилинишига қараб Ҳукумат томонидан ўрнатилган талабларга риоя қилган ҳолда ҳамда ҳокимликларни хабардор қилиш орқали ўзларига туташ бўш ер участкаларида енгил конструкцияларни бепул жойлаштириш ва қуриш ҳуқуқига эга бўлади.

Аҳоли ва тадбиркорларга бир қатор имтиёзлар берилади

2021 йил 1 июлга қадар карантин чекловларининг бекор қилинишига қараб тадбиркорларга ҳокимият органлари билан шартнома тузмасдан солиқ органларини хабардор қилиш орқали автодўкон, автомагазин, автотиркама, автоцистерна ва фудтраклар орқали савдо қилиш ҳуқуқи берилади.

Давлат солиқ қўмитаси ўзининг расмий сайти ва мобиль иловалар орқали кўчма савдони бошлаш тўғрисида электрон хабарномаларни бепул қабул қилишни таъминлаши белгиланди.

Шунингдек, умумий овқатланиш корхоналарида истеъмолчиларга овқатланиш ёки хордиқ чиқариш хизматларини кўрсатиш учун енгил конструкцияларни жойлаштириш, қуриш ва улардан фойдаланиш бўйича вақтинчалик талаблар тасдиқланади.

2021 йил 1 январга қадар умумий овқатланиш корхоналарининг мавсумий кафелари ишлаши, шунингдек, кўчма савдони амалга ошириш тартиби тасдиқланади.

Ўзб
↑↓ танлашEnter очишЁзишни бошланг — натижалар дарҳол чиқади