# Ўзбекистон

Инфографика: Ўзбекистонда COVID-19 коронавирус инфекциясини юқтириб олган беморлар сони ўсиб бормоқда
15 мартдан 31 мартгача бўлган беморлар сони динамикаси.

2 апрелдан бошлаб товардан олдин у ҳақида маълумот етиб келади
Ҳаво ва темир йўл транспортида ташиладиган товарлар ва транспорт воситалари, шу жумладан, йўловчилар ва улар юклари тўғрисидаги дастлабки ахборот божхона органларининг ахборот тизимига бутунжаҳон Интернет тармоғи орқали юборилади.

Ўзбекистондаги барча кассалар, валюта айирбошлаш шохобчалари фаолияти тўхтатилди
Банк биносидан ташқарида жойлашган банкнинг кассалари, валюта айирбошлаш шохобчалари фаолияти вақтинча тўхтатилди.

Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва ногиронларига 10 миллион сўм мукофот берилади
Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони имзоланди. Фармонга кўра, фашизм устидан қозонилган ғалабанинг 75 йиллиги нишонланиши муносабати билан уруш қатнашчилари ва ногиронларини моддий рағбатлантирилади.

Парламент Ўзбекистоннинг Евроосиё иқтисодий иттифоқи билан ҳамкорлигига оид масалани ўрганишга киришди
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикерининг биринчи ўринбосари Акмал Саидовнинг маълум қилишича, парламент қуйи палатаси Кенгаши қарори билан Ўзбекистон Республикасининг Евроосиё иқтисодий иттифоқи билан ҳамкорлигини йўлга қўйиш масаласи ўрганилмоқда.

Божхона омборларида 44,3 млн. долларга тенг озиқ-овқат маҳсулотлари сақланаяпти
Жорий йилнинг 29 март ҳолатига божхона омборларида жами 44,3 млн. долларга тенг озиқ-овқат маҳсулотлари сақланмоқда. Божхона омборларида сақланаётган озиқ-овқат маҳсулотлари иқтисодиёт тармоқлари бўйича 5,2 млн. доллар, ҳудуд корхоналари бўйича 39,1 млн. долларни ташкил этади.

Қандай автомобилларнинг кўчаларда ҳаракатланишига рухсат берилади?
Республика махсус комиссиясининг қарори билан кўчаларда ҳаракатланиши учун баъзи автотранспорт воситаларига махсус рухсатнома талаб этилмайди.

Республика махсус комиссияси ахбороти: Тошкент шаҳри ва вилоят марказларида автомобиллар ҳаракати тўхтатилади
30 март соат 06:00 дан бошлаб Тошкент шаҳри ва вилоятлар марказларида автомобилларнинг ҳаркатланиши тўхтатилади.

UzAuto Motors Қозоғистонда ўз автомобилларини йиғишни бошлади
Ўзбекистон ва Қозоғистон ҳукумат раҳбарлари Қозоғистонда Chevrolet бренди остида UzAuto Motors автомобиллари ишлаб чиқарилишига старт берди. Дастлабки босқичда ишлаб чиқариш ҳажми йилига 26 минг транспорт воситасини ташкил қилади, келгусида уни 100 минг дона автомобилга етказиш кўзда тутилган.

Коронавирус туфайли республиканинг барча ҳудудларидан транспорт ҳаракати тўхтатилди ҳамда кўчада одамларнинг тўпланишига чеклов ўрнатилади
Эпидемиологик ҳолатни инобатга олган ҳолда, фуқаролар ўзаро мулоқот чоғида икки метр масафо сақлаши шарт. Кўчада ва жамоат жойларида 3 кишидан ортиқ одамларнинг тўпланишига чеклов ўрнатилади.

Коронавирус инфекцияси тасдиқланган бир бемор вафот этди
Кеча коронавирус инфекцияси тасдиқланган бир бемор бугун, 24 март куни миокард инфарктидан вафот этди. У Наманган вилоят юқумли касалликлар шифохонасига ётқизилган эди.

Ўзбекистон Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигига айлантирилади
Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги сифатида қайта ташкил этилиши маълум қилинди.

Ўзбекистон Республикасида коронавирус инфекцияси кенг тарқалишининг олдини олишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида
Ўзбекистон Республикасида коронавирус инфекцияси кенг тарқалишининг олдини олишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори имзоланди.

1 апрелда нималар ўзгаради?
Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида кўчмас мулкни олишда Ўзбекистон Республикаси фуқаролари учун ушбу ҳудудларда доимий пропискага эга бўлиш талаб қилинмаслигини кўзда тутувчи тартиб жорий этилади.

Тошкентда 5 кун ичида коронавирусни даволашга ихтисослашган касалхоналар қурилади (видео)
Тошкентнинг учта ҳудудида карантинга мўлжалланган касалхоналарни қуриш ишлари жадаллик билан олиб борилмоқда. Тошкент шаҳар ҳокими ўринбосари ушбу касалхоналарни 5 кун муддат ичида битказиш режалаштирилаётгани ҳақида маълум қилди.

Ўзбекистонда бензин нархи тушди
26 март кунидан эътиборан АИ-92 маркали бензиннинг нархи пасайтирилди. Бошқа маркадаги бензин маҳсулотлари ва дизель ёқилғисининг нархлари ҳам босқичма-босқич камайтириб борилади.

Ўзбекистон бизнес “форс-мажор” режимига ўтмоқда
Коронавирус пандемияси ва глобал инқирознинг иқтисодиёт тармоқларига салбий таъсирини юмшатиш учун вазирликка тадбиркорлик субъектларининг талабларига биноан енгиб бўлмайдиган кучлар (форс-мажор) ҳолатлари сертификатларини бериш топширилган.

Инфографика: Ўзбекистоннинг 2020 йилнинг январь-февраль ойларидаги Марказий Осиё мамлакатлари билан савдо алоқалари
Ўзбекистон Марказий Осиё давлатларига экспортни оширади ва импортни камайтиради.

Ўзбекистонда касаллик аниқланган илк бемор ҳақида маълумот берди
Санитария-эпидимиологик осойишталик агентлиги директори Баҳром Алматов Франциядан кириб келган илк бемор етиб келган куни ўз хонадонида 35 киши иштирокида байрам қилгани ҳақида ва бу ўринда касаллик геометрик прогрессияда тарқалиб кетиши мумкинлиги ҳақида гапирди.

Тошкент шаҳри ва вилоятларда махсус карантин объектлари қурилади
Ўзбекистонда коронавирус инфекциясининг тарқалиши олдини олиш мақсадида махсус карантин объектлари қурилади.

Карантин вақтида интернет ва телефон алоқаси учун тўловлар кечикса узиб қўйилмайди
23 март куни имзоланган “Коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Ҳукумат қарорида Интернет ва телефон алоқаси учун тўловларни ўз вақтида амалга оширмаганлик учун ўчириб қўйилмаслиги келтирилган. Шунингдек, ходимларнинг меҳнат таътилига чиқариш белгиланган.

Ўзбекистонга хорижда ишлаб чиқарилган автомобилларни импорт қилиш кўпайди
Ўзбекистон январь-февраль ойларида ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 83,9 фоизга кўп енгил автомобиллар импорт қилди.

Ўзбекистон январь-февраль ойларида 1 млрд долларлик олтин сотди
Олтин экспорти 2019 йил январь-февраль ойларига нисбатан 1,7 фоиз ўсишни ташкил этмоқда.

Тиббиёт ниқобини ишлаб чиқариш учун лицензия талаб этилмайди
Аҳолининг саломатлигини муҳофаза қилиш учун шахсий ҳимоя воситалари билан таъминлаш ва тиббиёт ниқоби тақчиллигини олдини олиш ҳамда маҳаллий ишлаб чиқарувчиларга кенг имконият яратиш мақсадида тиббиёт ниқобини ишлаб чиқариш учун лицензия керак бўлмайди.