14 октябрь, чоршанба10:39Тошкент +22°

Иқтисодий газета · Биржа · 1994 йилдан буён

МБ курси
USD11 913,35▲ 14,26EUR13 328,66▲ 30,24RUB142,39▲ 0,86CNY1 779,76▲ 1,87GBP15 779,23▲ 35,54JPY75,32▲ 0,29KRW8,89▼ 0,04CHF14 312,05▲ 29,14KZT26,51▲ 0,11
Иқтисодиёт ва бизнес

Ўзбекистон январь-февраль ойларида 1 млрд долларлик олтин сотди

Олтин экспорти 2019 йил январь-февраль ойларига нисбатан 1,7 фоиз ўсишни ташкил этмоқда.

1 дақиқа ўқиш80 марта ўқилди

2020 йил январь-февраль ойларида Ўзбекистон 1,005 миллиард долларлик олтин экспорт қилди. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитасида хабар қилди.

Марказий банк Ўзбекистоннинг халқаро захираси миқдорини маълум қилди

Олтин экспорти 2019 йил январь-февраль ойларига нисбатан 1,7 фоиз ўсишни ташкил этмоқда. 2020 йил январь февраль ойларида Ўзбекистоннинг экспорт таркибида олтиннинг улуши 38,2 фоизга тенг бўлган.

Таъкидлаш керакки, сўнгги йилларда Ўзбекистон олтин экспортини оширди. Олтин экспорти 2015 йилда 823,9 миллион доллардан, 2016 йилда 738,2 миллион доллардан, 2017 йилда 1,6 миллиард доллардан, 2018 йилда 2,91 миллиард доллардан ва 2019 йилда 4,9 миллиард доллардан ортиқроқни ташкил этди.

Ўзб
↑↓ танлашEnter очишЁзишни бошланг — натижалар дарҳол чиқади