Менежмент
145 та материал
Иқтисодиёт ва бизнесЕвропа Иттифоқи Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги секторига ёрдам кўрсатиш учун 40 миллион евро ажратди
ЕИнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Эдуардс Стипрайс мазкур бюджет ёрдами Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва мамлакат ҳукуматига секторни модернизация қилиш ва ислоҳотларни тезлаштиришга ёрдам беришини таъкидлади.
СиёсатШавкат Мирзиёев "ЛУКОЙЛ" компанияси раҳбарини қабул қилди
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 5 март куни Россиянинг «ЛУКОЙЛ» компанияси президенти Вагит Алекперовни қабул қилди.
СиёсатШавкат Мирзиёев: Саноат корхоналарининг ўзида сервис бўйича мутахассислар тайёрлашни йўлга қўйиш керак
Яшнобод туманидаги Технопаркка ташриф буюрган Президент Шавкат Мирзиёев стандарт кафолатини таъминлайдиган кадрлар жуда камлигини, шунинг учун саноат корхоналарининг ўзида сервис бўйича мутахассислар тайёрлашни йўлга қўйиш кераклиги таъкидлади.
ЖамиятБерлинда Ўзбекистонда рўй бераётган иқтисодий ва сиёсий жараёнларга доир кенг кўламли масалалар юзасидан фикр алмашилди
Германияда бўлиб турган Ўзбекистон делегацияси иқтисодиёт ва ташқи савдони қўллаб-қувватлаш бўйича Федерал уюшма бошқаруви раиси Михаэл Шуманн ҳамда Фридрих Эберт ва Конрад Аденауэр номидаги фонд вакиллари билан музокаралар ўтказишди.
ТрендларЕвропа Иттифоқи ва Марказий Осиё биргаликда минтақавий ҳамкорлик ва интеграцияни қўллаб-қувватлайди
18-23 февраль кунлари Европа Иттифоқи (ЕИ) пойтахтига Ўзбекистон Республикаси ҳукумат делегацияси ишчи ташриф билан бўлиб туришибди. Унда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази директори О. Ҳакимов, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Прогнозлаштириш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институти лойиҳа раҳбари О. Олимжонов ҳамда Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети проректори Г. Исмаилова қатнашишмоқда
СиёсатЎзбекистон Президенти туркиялик ишбилармонлар билан аниқ лойиҳаларни муҳокама қилди
Туркияда бўлиб турган Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев бугун Анқарада Туркиянинг етакчи компания ва банк раҳбарлари билан учрашди.
МулоҳазаЎзбекистон темир йўл транспортининг халқаро тизимга интеграцияси
Ўзбекистон транспорт тизими қўшни мамлакатлар транспортчилари билан рақобатни кучайтириш билан бир қаторда жаҳон транспорт тизимига фаол интеграциялашиш ва қўшни давлатларнинг транспорт-коммуникация тизимларини яқинлаштириш сиёсатини амалга ошириш заруратидан келиб чиқиши керак, деб ҳисоблайди эксперт, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси профессори Дилфуза Раҳимова.
СиёсатЎзбекистон ва Туркия Президентларининг музокара ўтказди (фото)
Давлат раҳбарларининг тор доирадаги учрашувида мамлакатларимиз ўртасидаги сиёсий, савдо-иқтисодий, маданий-гуманитар ҳамкорликни янада ривожлантириш масалалари атрофлича муҳокама қилинди.
ЖамиятТДИУ талабаларига банк ходимлари дарс ўтиши таклифи билдирилди
Тошкент давлат иқтисодиёт университетида ўтказилган учрашувда Марказий банк Кадрлар билан ишлаш бошқармаси бошлиғи Мирходжаев Улуғбек ТДИУда дарс машғулотларини банк ходимлари ўтишини таклиф қилди.
СиёсатТошкентда Германия иқтисодиётининг ваколатхонасини очилади
Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Илҳом Неъматов Германия иқтисодиётининг Марказий Осиёдаги ваколатхонаси раҳбари Ҳовсеп Восканян билан Тошкентда Германия иқтисодиётининг ваколатхонаси очилишини муҳокама қилди.
Иқтисодиёт ва бизнесМарказий банкнинг асосий ставкаси йиллик 16 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолдирилди
Марказий банк бошқарувининг 2020 йил 16 январдаги қарори билан Марказий банкнинг асосий ставкаси йиллик 16 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолдирилди.
СиёсатЎзбeкистон Миссияси раҳбари НАТО бош котибига ишонч ёрлиқларини топширди
2020 йилнинг 9 январь куни Брюссель шаҳрида Ўзбекистон Республикасининг НАТО ҳузуридаги Миссияси раҳбари, Элчи Дилёр Хакимов Алянс Бош котиби Йенс Столтенбергга ишонч ёрлиқларини топширди.
ЖамиятЯнгиланаётган Ўзбекистон учун янги авлод кадрлари
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясида “Янгиланаётган Ўзбекистон учун янги авлод кадрлари” мавзусида халқаро конференция ташкил этилди.
Жамият1 январдан нималар ўзгаради?
Давлат харидлари тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя қилиш учун жавобгарлик бошқарув органларига юкланади. Давлат харидлари бўйича топшириқлар ва импорт контрактлари “Лойиҳалар ва импорт контрактларини комплекс экспертиза қилиш маркази”да экспертизадан ўтказилмайди.
ТехнологияларЎзбекистоннинг барча ҳудудларида IT парклар қурилади
Шавкат Мирзиёев президентлик фаолиятининг илк кунларидаёқ юртимизда кадрлар муаммоси борлигини айтган эди. Кўп ўтмай, бу масалани таг заминидан ўрганиш ва ҳал этиш, юқори малакали мутахассислар тайёрлаш мақсадида мислсиз ислоҳотлар бошланди.
ЖамиятДавлатимиз раҳбари Абдулла Қодирий ҳайкалининг очилиш маросимида иштирок этиб, унинг пойига гул қўйди
Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев 26 декабрь куни Абдулла Қодирий номидаги ижод мактаби ва музейни бориб кўрди. Бу ҳақда давлатимиз раҳбарининг матбуот хизмати хабар берди.
Иқтисодиёт ва бизнесКрипто-биржа савдосини амалга ошириш қоидалари белгиланди
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлигининг 2019 йил 6 декабрдаги 172-сон буйруғи билан Крипто-биржалар фаолиятини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди, хусусан, Крипто-биржа савдосини амалга ошириш қоидалари белгиланди.
Крипто-биржалар фаолиятини амалга оширишга биринчи лицензия берилди
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлигидан маълум қилишларича, крипто-биржалар фаолиятини амалга ошириш учун биринчи лицензия Кореянинг “Kobea Group” компаниясига берилди.
СиёсатМДҲ мамлакатлари раҳбарларининг норасмий саммити бўлиб ўтди
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 20 декабрь куни Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигига аъзо мамлакатлар Давлат раҳбарлари кенгашининг норасмий мажлисида иштирок этди.
СиёсатДавлатимиз раҳбари - Нагоя университетининг фахрий доктори
Давлатимиз раҳбарининг таълим соҳасини ривожлантиришга қўшган улкан ҳиссаси ҳамда илм-фан ва академик алмашинувларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлагани учун, шунингдек, Ўзбекистонда янги босқичда амалга оширилаётган иқтисодиётни либераллаштириш ва барқарор тараққиётга эришиш борасидаги ислоҳотлар эътирофи сифатида Нагоя университетининг илмий кенгаши Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевга университет фахрий доктори унвонини бериш тўғрисида қарор қабул қилди.
