14 октябрь, чоршанба08:05Тошкент +22°

Иқтисодий газета · Биржа · 1994 йилдан буён

МБ курси
USD11 913,35▲ 14,26EUR13 328,66▲ 30,24RUB142,39▲ 0,86CNY1 779,76▲ 1,87GBP15 779,23▲ 35,54JPY75,32▲ 0,29KRW8,89▼ 0,04CHF14 312,05▲ 29,14KZT26,51▲ 0,11
Жамият

Янгиланаётган Ўзбекистон учун янги авлод кадрлари

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясида “Янгиланаётган Ўзбекистон учун янги авлод кадрлари” мавзусида халқаро конференция ташкил этилди.

1 дақиқа ўқиш220 марта ўқилди
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясида “Янгиланаётган Ўзбекистон учун янги авлод кадрлари” мавзусида халқаро конференция ташкил этилди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги қошидаги “Эл-юрт умиди” жамғармаси томонидан ташкил этилган анжуманда АҚШ, Буюк Британия, Германия, Канада, Япония, Австралия, Жанубий Корея каби ривожланган 18 давлатдан келган 300 дан зиёд “Умид” жамғармаси битирувчилари иштирок этди.

Конференцияни ўтказишдан мақсад, Президентимиз Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотлар натижаларини таҳлил қилиш, истиқболдаги режаларнинг самарали ижроси юзасидан экспертлар фикрини ўрганиш, жамиятни янада демократлаштириш, давлат бошқарувини модернизация қилиш, бозор иқтисодиёти тамойилларига асосланган ислоҳотларни қўллаб-қувватлаш масалаларини муҳокама қилишдан иборатдир.

Мазкур анжуман “Умид” жамғармаси битирувчилари ўртасида доимий алоқа ўрнатиш учун ўзига хос платформа сифатида ташкил этилди. Анжуманга тайёргарлик кўриш жараёнида дунёнинг турли давлатларидан 600 дан зиёд киши "http://conference.eyuf.uz" сайти орқали рўйхатдан ўтгани конференцияга қизиқишнинг юқори эканини яна бир бор тасдиқлади.
Ўзб
↑↓ танлашEnter очишЁзишни бошланг — натижалар дарҳол чиқади