Давлат томонидан тартибга солиш
765 та материал
СиёсатШавкат Мирзиёев гўшт, тухум, ўсимлик ёғи ва шакар маҳсулотларининг нархи кескин ошганини танқид қилди
Кейинги йил майгача ҳар бир вилоят, туман ва шаҳар ҳокимида ҳудуд аҳолисининг гўшт, тухум, ун, ёғ, шакар, гуруч, картошка, сабзи ва пиёзга бўлган эҳтиёжи, бу маҳсулотларни қачон, қаердан олиш бўйича аниқ ҳисоб-китоб бўлади.
СиёсатЎзбекистон космосдаги сунъий йўлдошлар орқали кузатувдан фойдаланиб, ноқонуний қурилмаларни тезкор аниқлашни йўлга қўяди
15 октябрь куни Шавкат Мирзиёев раислигида ўтган йиғилишда мамлакатимизда ер ажратиш ва давлат кадастри соҳасида коррупцияга йўл очиб берилгани Президент томонидан кескин танқид қилинди. Соҳада ўзгаришлари кутилмоқда.
ЖамиятАзиз Воитов 84 нафар ходимнинг меҳмонхонада ўтказган кунлари учун бюджет маблағларидан бир сўм ҳам ишлатилмаганлигини изоҳлаб берди
Инвестиция ва ташқи савдо вазирлигининг 84 нафар ходими Тошкент шаҳрида жойлашган Inter Hotel (собиқ Intercontinental) меҳмонхонасида 22 сутка яшаб, 918 миллион 677 минг 500 сўм тўлов амалга оширгани ҳақидаги хабарни вазирлик масъул ходими изоҳлади.
Иқтисодиёт ва бизнесЎзбекистон ва Россия томонидан қиймати 5,8 миллиард долларга тенг 100 дан ортиқ янги инвестиция лойиҳалари амалга оширилмоқда
Иқтисодий ҳамкорлик бўйича Ўзбекистон-Россия ҳукуматлараро комиссиясининг 21-йиғилишининг протоколи имзоланди.
ЖамиятСолиқ органига декларация топшириш орқали контракт тўловида солиқ чегирмасидан фойдаланиш мумкин
Тўлов ойлик иш ҳақидан эмас, мустақил амалга оширилганда, солиқ органига жами йиллик даромад тўғрисидаги декларацияни топширган ҳолда солиқ чегирмасидан фойдаланиш мумкин.
ЖамиятБМТнинг Барқарор ривожланиш мақсадларида 2030 йилга бориб Ўзбекистонда камбағалликни икки баробарга қисқартириш масаласи қўйилган
12 октябрь куни “Юксалиш” умуммиллий ҳаракати ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда Халқаро мунозара клуби доирасида “Пандемия даврида аҳолининг ижтимоий заиф қатламларини молиявий қўллаб-қувватлаш: Ўзбекистон ва Германия тажрибаси” мавзусидаги иккинчи учрашувини ташкил этди.
ЖамиятТошкентда иситиш мавсуми қачондан бошланиши маълум бўлди
Халқ депутатлари иситиш мавсумини қачондаш бошлаш масаласини ўрганиб чиқиб, бир қарорга келишди.
СиёсатШавкат Мирзиёев Сардоба воқеасида жабр кўрганлар учун барпо этилган уйларни бориб кўрди (+фото)
Бутун мамлакатимиздан мутахассислар келди. Бу ерда Қорақалпоғистон ва ҳар бир вилоятнинг ўз кўчаси бор, деди Шавкат Мирзиёев.
СиёсатШавкат Мирзиёев: Жаҳон бозорига чиқаётган маҳсулотларимизда Ўзбекистон овози жаранглаши керак
Шавкат Мирзиёев иштирокида бўлиб ўтган йиғилишда, айрим тадбиркорлар халқаро брендлар билан бир хил номни рўйхатдан ўтказиб олгани сабабли хорижий инвестиция келишига тўсиқ бўлаётгани танқид қилинди.
ИнфографикаЖамиятда аёллар ролини ошириш (+видео)
Аёллар аҳолининг 50 фоизини ташкил қилади. Уй ишларининг 66 фоизини аёллар бажаради. Аёллар истеъмол харажатлари тўғрисида қарорларнинг 80 фоизини қабул қилишади. Аммо, Аёллар бизнеснинг атиги 30 фоизига эгалик қилишади. Аёллар дунё даромадларининг атиги 10 фоизини олади. Аёллар мулкнинг атиги 2 фоизига эгалик қилишади.
Иқтисодиёт ва бизнес“Fitch Ratings” халқаро рейтинг агентлиги Ўзбекистонинг суверен кредит рейтинги баҳосини ВВ- (барқарор) даражада сақлаб қолди
COVID-19 глобал пандемияси даврида Ўзбекистон Республикаси рейтингининг барқарорлиги давлатнинг мустаҳкам ташқи ва фискал захираларнинг мавжудлигида, диверсификацияланган товарлар экспорти базасида ҳамда ташқи молиявий манбалардан фойдаланиш имкониятларида акс этади.
Иқтисодиёт ва бизнесЯширин иқтисодиётни қисқартиришга доир Президент фармони лойиҳаси муҳокамага қўйилди
Ҳужжатда қайд этилишича, жисмоний шахсларга ўзини ўзи банд қилган шахслар сифатида 5 кишидан кўп бўлмаган ўриндиқли енгил автомобиль транспортида ташиш фаолиятини амалга оширишга рухсат берилади. Шунингдек, шартнома тузмасдан ишга ёлланган шахсларга ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисалар рўй берган тақдирида ходимларни ижтимоий ҳимоя қилишни таъминлайдиган қонун ҳужжатлари нормалари татбиқ этилади.
ЖамиятЭкологияни муҳофаза қилиш органлари инспекторининг фаолиятига тўсқинлик қилганлар 1 млн 115 минг сўмгача жаримага тортилади
Қонун билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга киритилган қўшимчаларга кўра, экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш органлари давлат инспекторининг қонуний фаолиятига тўсқинлик қилганлик, шунингдек, унинг кўрсатмаларини бажармаганлик учун маъмурий жавобгарлик белгиланди.
СиёсатСенат Ўзбекистондаги йирик монопол компанияларни муҳокама қилди
Сенатнинг 5 октябрь куни бўлиб ўтган мажлисида “Рақобат тўғрисида”ги қонуннинг “Uzbekistan Airways” ва “Uzbekistan Airports”, “Ўзбекистон темир йўллари” ҳамда “Ўзметкомбинат” акциядорлик жамиятлари томонидан ижро этилиши ҳолати кўриб чиқилди.
СиёсатОила кодексига кўп болали оила тушунчаси киритилди
Оила кодексига киритилган қўшимчаларга кўра, 4 нафар ва ундан ортиқ 18 ёшга тўлмаган боласи бўлган оила кўп болали оила ҳисобланади.
СиёсатПочта тизими даромад келтирадиган соҳага айлантирилади
Манзилга етказиш тизимини туманларда тажрибадан ўтказиб, 2021 йил 1 мартдан вилоят марказларида, 1 июлдан мамлакат бўйича жорий этилади. Бу ҳақда 5 октябрь куни Шавкат Мирзиёев иштирокида бўлиб ўтган йиғилишда айтиб ўтилди.
ЖамиятКимларга ун ва қолипли нон харид қилиш учун ойлик компенсация тўланади?
Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 14 октябрда қабул қилинган “Дон, ун ва нон етказиб бериш тизимига бозор механизмларини тўлиқ жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига кўра, айрим тоифа шахсларга ун ва қолипли нон харид қилишлари учун ҳар ойлик пул компенсацияси тўланади.
СиёсатЎзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 75-сессиясидаги нутқи
Шавкат Мирзиёев Пандемиялар даврида давлатларнинг ихтиёрий мажбуриятлари тўғрисидаги халқаро кодекс ишлаб чиқишни таклиф этди.
СиёсатЎзбекистон Республикаси Президенти БМТ Бош Ассамблеясининг 75-сессияси ишида иштирок этади
Муҳокамаларнинг асосий мавзусини ҳисобга олиб, коронавирус пандемиясига қарши биргаликда курашиш ва касаллик тарқалишининг салбий оқибатларини енгиб ўтиш масалаларига тўхталиб ўтилади.
Иқтисодиёт ва бизнесХориждан Ўзбекистонга кириб келишнинг янги тартиби эълон қилинди
Республика махсус комиссияси қарори асосида, хорижий давлатлардан авиа, темир йўл ва автотранспорт воситаси орқали Ўзбекистонга келувчи шахсларни қабул қилишнинг янги тартиби жорий этилади.
