14 октябрь, чоршанба08:06Тошкент +22°

Иқтисодий газета · Биржа · 1994 йилдан буён

МБ курси
USD11 913,35▲ 14,26EUR13 328,66▲ 30,24RUB142,39▲ 0,86CNY1 779,76▲ 1,87GBP15 779,23▲ 35,54JPY75,32▲ 0,29KRW8,89▼ 0,04CHF14 312,05▲ 29,14KZT26,51▲ 0,11
Жамият

Кимларга ун ва қолипли нон харид қилиш учун ойлик компенсация тўланади?

Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 14 октябрда қабул қилинган “Дон, ун ва нон етказиб бериш тизимига бозор механизмларини тўлиқ жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига кўра, айрим тоифа шахсларга ун ва қолипли нон харид қилишлари учун ҳар ойлик пул компенсацияси тўланади.

1 дақиқа ўқиш54 марта ўқилди

Вазирлар Маҳкамасининг “Дон, ун ва нон етказиб бериш тизимига бозор механизмларини тўлиқ жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида қуйидагиларга ун ва қолипли нон харид қилиш бўйича қўшимча харажатларни қоплаш учун 50 000 сўм миқдорида ҳар ойлик пул компенсацияси тўланиши келтирилган:

  • ёшга доир ва ногиронлиги бўйича нафақа олувчилар;
  • боқувчисини йўқотганлик пенсияси ва нафақаси (ҳар бир боқимандага) олувчилар;
  • болаликдан ногиронлиги бўлган 16 ёшдан катта шахслар;
  • 16 ёшгача ногиронлиги бўлган болалар;
  • 18 ёшга тўлмаган ОИВ инфекциясига чалинган шахслар;
  • белгиланган энг кам ёшга доир пенсиянинг миқдоридан кам пенсия олувчилар;
  • 2 ёшгача бўлган болалар парвариши учун тайинланган нафақа олувчилар;
  • моддий ёрдам олувчи оилалар;
  • 14 ёшгача бўлган болалари учун тайинланган нафақани олувчи оилалар;
  • белгиланган энг кам ёшга доир пенсия миқдорида пенсия олувчилар.
Ўзб
↑↓ танлашEnter очишЁзишни бошланг — натижалар дарҳол чиқади