Давлат томонидан тартибга солиш
765 та материал
МулоҳазаЕОИИ: ҳамкорлик сари қадам
ЕОИИга кузатувчи сифатидаги иштирокимиз мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларга қандай таъсир кўрсатади? Бу каби саволлар кўпчиликни ўйлантириши табиий. Айтиб ўтиш мумкинки, кузатувчи мақомидаги иштирокимиз қарор қабул қилиш жараёнида бевосита иштирок этмасакда, бизга ЕОИИнинг ҳамма ишчи органларида бемалол фикр билдириш ҳуқуқини беради, дейди иқтисод фанлари доктори, профессор Нодир Жумаев.
СиёсатШавкат Мирзиёев: Ҳар бир кечиккан йилимиз мамлакатимизни 10 йил орқага тортади
Экспертларнинг фикрича, келгуси 3 йилда иқтисодиётни рақамлаштириш орқали дунёдаги 22 фоиз иш ўринлари интернет технологиялари ёрдамида яратилади. Шавкат Мирзиёев 11 май куни рақамли иқтисодиёт ва электрон ҳукуматни кенг жорий этиш масалалари бўйича йиғилишда вазирлик ва идораларда ахборот технологияларини қўллаш даражасига қараб ундаги раҳбарларнинг ойлик мукофот пулини ошириш ёки камайтириш тизимини йўлга қўйиш бўйича топшириқ берди.
Сиёсат"Прописка" тўғрисидаги қонунга муҳим ўзгартишлар киритилди
Фуқароларга нафақат биринчи ва иккинчи даражадаги қариндошлари яшаб турган манзилга, балки уларнинг эгалигида бўлган бошқа манзилдаги уй-жой майдонига ҳам доимий рўйхатга туриш имконияти яратилмоқда.
СиёсатЎзбекистоннинг ЕОИИ билан ҳамкорлик масаласи: Тарафдорлар ва қаршилар нима дейди?
Сенаторлар Ўзбекистон Республикасининг ЕОИИда “кузатувчи давлат” мақомида иштирок этиш таклифини маъқуллашди. ЕОИИ доирасида ҳамкорликни йўлга қўйиш тарафдорларининг фикрича, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ЕОИИга аъзо давлатларга божхона расмийлаштирувини амалга оширмасдан экспорт қилиш имконияти яратилади. Қарши овоз берган сенаторлар иқтисодиётимизнинг қатор тармоқларида ишлаб чиқариш суръатларининг пасайиши мумкинлигини билдирди.
СиёсатБюджет харажатлари оптималлаштирилади
Парламент юқори палатаси аъзолари тўртинчи ялпи мажлис доирасида “2020 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини кўриб чиқишди.
Сиёсат“Саломатлик” ордени ва “Соғлом турмуш” медали таъсис этилади
“Саломатлик” ордени ҳамда “Соғлом турмуш” медали билан чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар ҳам тақдирланиши мумкин.
COVID-19Сиз яшаб турган жой қандай ҳудудга киради? Ўз ҳудудингизни билиб олинг
Ўзбекистонда «қизил», «сариқ» ва «яшил» тоифага ажратилган туман ва шаҳарлар рўйхати эълон қилинди. Республика махсус комиссиясининг қарори асосида 11 майдан «қизил», «сариқ» ва «яшил» ҳудудларга ажратилган туман ва шаҳарлар ҳақида маълумот берилди.
СиёсатШавкат Мирзиёев: Бугунги қутлуғ айёмда ўз жонини она юрт учун қурбон қилган ватандошларимизнинг руҳи поклари олдида бош эгиб таъзим қиламиз (фото)
Ғалаба боғидаги амфитеатрда 9 май – Хотира ва қадрлаш кунига бағишланган байрам тадбири бўлиб ўтди. Маросимда уруш ва меҳнат фахрийлари, давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, ҳарбий хизматчилар жам бўлди.
СиёсатШавкат Мирзиёев: Тарихимизнинг бир қисми бўлган уруш воқеаларини бир жойда намоён этадиган бундай маскан йўқ эди – ФОТОРЕПОРТАЖ
Президент Шавкат Мирзиёев Ғалаба боғидаги Шон-шараф музейини кўздан кечирди. "Бу музейнинг пайдо бўлиши адолатнинг тикланиши демакдир. Тарихимизнинг бир қисми бўлган уруш воқеаларини бир жойда намоён этадиган бундай маскан йўқ эди", деди Шавкат Мирзиёев.
СиёсатШавкат Мирзиёев «Матонат мадҳияси» ёдгорлик мажмуасига гул қўйди (фото)
Давлатимиз раҳбари 9 май куни ушбу шонли сана муносабати билан барпо этилган Ғалаба боғига ташриф буюрди.
СиёсатШавкат Мирзиёев: Ҳар бир раҳбар ўз иш услубини ўзгартирса, қишлоқда, маҳаллада ўзгариш бўлса, иқтисодиёт ҳам ривожланади
Шунча саъй-ҳаракатларимиз, қабул қилаётган қарорларимиз қишлоқдаги оддий одамлар ҳаётига нима ўзгариш олиб кираяпти, даромади кўпайдими, ишга жойлашдими, боласи ўқишга кирдими, уйли-жойли бўлдими, тўйиб овқатланаяптими, тоза сув ичяптими, деган саволлар мени жуда қийнайди, деди Президент Шавкат Мирзиёев.
СиёсатШавкат Мирзиёев: Эртага “яшил” вилоятдаги бирор бир туманда касаллик аниқланадиган бўлса, бутун вилоятнинг тоифасини ўзгартириш шарт эмас
Яна бир бор такрорлайман, ҳар биримиз карантин ва санитария-гигиена қоидаларига қатъий амал қилиб, ўзимиз, яқинларимиз ва халқимизнинг соғлиғини ҳимоя қилиш учун масъул эканимизни унутмаслигимиз зарур ва шарт, деди Президент Шавкат Мирзиёев.
ТрендларМакраиқтисодиёт муаммоси: Камбағаллик ёки пандемия
Пандемия шароитида даромадларнинг пасайиши ва жамғармаларнинг узоқ муддатга етмаслик эҳтимоли давлат томонидан қўшимча маблағларни сафарбар этишни тақозо этади. Бу эса, бюджет даромадлари қисқарган шароитда қарз маблағларини жалб этишга заруратни келтириб чиқаради, дейди Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Нодир Жумаев. Шшунингдек, профессор Н.Жумаев олиб борилган тадқиқотлар асосида Ўзбекистонда камбағалликни келтириб чиқаришга сабаб бўлган муҳим сабабларни келтириб ўтди.
ЖамиятМеҳмонхоналар айрим талаблар асосида хизмат кўрсатишига рухсат берилди
Республика махсус комиссиясининг қарори билан меҳмонларни номерларга жойлаштиришда оилавий меҳмонлар сони 3 нафардан, бошқа меҳмонлар сони 2 нафардан ошмаслиги лозимлиги белгиланди.
Иқтисодиёт ва бизнесКартошка етиштирувчи фермер хўжаликларига 12 ой муддатгача тижорат кредитлари ажратилади
“Республикада картошка етиштиришни кенгайтириш ва уруғчилигини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарорига кўра, картошкачиликка ихтисослаштириладиган туманларда картошкачилик кластерлари ва кооперациялари ташкил этилади.
СиёсатСенатнинг навбатдаги ялпи мажлисида нималар кўрилади?
Сенатнинг навбатдаги ялпи мажлиси 11 май кунига белгиланди. Ялпи мажлисда 20 та масала, шу жумладан, 10 та Қонун кўриб чиқилиши режалаштирилган.
ЖамиятКамида 1000 та иш ўринли янги тикувчилик-тўқимачилик ишлаб чиқаришлари ташкил этилади
“Тўқимачилик ва тикув-трикотаж саноатини қўллаб-қувватлашга доир кечиктириб бўлмайдиган чора-тадбирлар тўғрисида” Президент Фармонига кўра, янги тикувчилик-тўқимачилик ишлаб чиқариши, қоида тариқасида, машҳур халқаро брендлар маҳсулотларини реализация қилиш ва камида 1000 та иш ўрнини ташкил этишга мўлжалланган бўлиши лозим.
ЖамиятЎзбекистонда янги университет ташкил этилди
Ўзбекистон Президенти қарори билан Тошкент давлат транспорт университети ташкил этилди. Университетда ўқув жараёни 2020/2021 ўқув йилидан бошланади.
СиёсатЭпидемиологик вазият яхши бўлган ҳудудларда стикерлар бекор қилиниб, шахсий автомобиллардан фойдаланиш мумкин бўлади
Эпидемиологик вазият яхшилангани сари чекловларни бекор қилишни давом эттирамиз. Аксинча, вазият ёмонлашса, карантин чораларини қайта тиклаймиз, деди Шавкат Мирзиёев.
СиёсатШавкат Мирзиёев: Сардобадаги сув тошқинида 4 нафар фуқаромиз ҳалок бўлган, 1 нафари бедарак йўқолган
Сирдарё вилоятидаги Сардоба сув омборида содир бўлган фавқулодда вазият туфайли Сардоба, Оқолтин, Мирзаобод туманларидаги 24 та маҳалладан 90 мингга яқин фуқаро зудлик билан хавфсиз ҳудудга эвакуация қилинди. Ҳозиргача 4 нафар фуқаромизнинг табиий офат оқибатида ҳалок бўлгани, 1 нафари бедарак йўқолгани аниқланди, деди Президентимиз.
