14 октябрь, чоршанба08:04Тошкент +22°

Иқтисодий газета · Биржа · 1994 йилдан буён

МБ курси
USD11 913,35▲ 14,26EUR13 328,66▲ 30,24RUB142,39▲ 0,86CNY1 779,76▲ 1,87GBP15 779,23▲ 35,54JPY75,32▲ 0,29KRW8,89▼ 0,04CHF14 312,05▲ 29,14KZT26,51▲ 0,11
COVID-19

Сиз яшаб турган жой қандай ҳудудга киради? Ўз ҳудудингизни билиб олинг

Ўзбекистонда «қизил», «сариқ» ва «яшил» тоифага ажратилган туман ва шаҳарлар рўйхати эълон қилинди. Республика махсус комиссиясининг қарори асосида 11 майдан «қизил», «сариқ» ва «яшил» ҳудудларга ажратилган туман ва шаҳарлар ҳақида маълумот берилди.

1 дақиқа ўқиш2 285 марта ўқилди

Республика махсус комиссияси мамлакатда коронавирус инфекцияси тарқалиш ҳолатининг ҳудудлар кесимидаги таҳлили, касаллик аниқланган беморларнинг даволаниш (соғайиш) динамикаси ҳолатидан келиб чиққан ҳолда республика ҳудудлари 2020 йилнинг 11 майидан эътиборан туман ва шаҳарлар даражасида тоифаларга ажратди.

Бунда:

  • «сариқ» ва «қизил» тоифадаги вилоятларда коронавирус инфекцияси умуман аниқланмаган туман (шаҳар)лар «яшил» тоифага киритилади;
  • «яшил» ёки «сариқ» тоифадаги вилоятнинг бирор-бир тумани (шаҳри)да коронавирус инфекцияси аниқланадиган бўлса, бутун вилоятнинг тоифасини ўзгартирмаган ҳолда тегишли туман (шаҳар)нинг ўзи «қизил» тоифага ўтказилади.

Тошкент шаҳрини «қизил», «сариқ» ва «яшил» тоифаларга ажратиш эпидемиологик вазиятдан келиб чиққан ҳолда Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлигининг таклифи асосида маҳаллалар, даҳалар, мавзелар кесимида амалга оширилиши мумкин.

Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги коронавирус инфекцияси тарқалиш ҳолатининг ҳар бир туман (шаҳар) кесимидаги таҳлили, касаллик аниқланган беморларнинг даволаниш (соғайиш) динамикаси ҳолатидан келиб чиққан ҳолда туман (шаҳар)ларнинг тоифасини ўзгартириш юзасидан доимий равишда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликларига таклиф киритиб боради.

Ўзб
↑↓ танлашEnter очишЁзишни бошланг — натижалар дарҳол чиқади