# Республика махсус комиссияси

5 июндан масжидларда намоз ўқишга рухсат берилди
Республика махсус комессиясининг қарори билан 5 июндан бошлаб «сариқ» ва «яшил» ҳудудларда бир қанча хизмат турларига рухсат берилди. Жумладан, таълим марказлари ва тўгараклар ҳам белгиланган шартлар асосида иш фаолиятини йўлга қўяди.

Республика Махсус комиссияси: Боғча, мактаб ва ўқув курсларига бўлган чеклов ўз кучида қолади
Чеклов чораларини узайтиришдан мақсад — болалар хавфсизлигини таъминлаш ва коронавирус инфекциясини юқтириб олиш хавфидан ҳимоя қилиш.

COVID-19 – фуқаролар учун бекор қилинган талаб: Карантин шароитида аҳолининг иқтисодий ҳолати эътиборга олинди
Фуқароларнинг ҳудудлараро ҳаракатланишида ортиқча ноқулайликлар юзага келишининг олдини олиш мақсадида Республика махсус комиссияси талабларни ўзгартириди.

Ҳудудлар тоифасига қараб автомобилларнинг ҳаракатланишига бўлган чекловлар олиб ташланади
Республика махсус комиссиясининг қарорига кўра, 18 майдан бошлаб шахсий автомобилларнинг ҳаракати бўйича чекловлар босқичма-босқич бекор қилинади.

Республика махсус комиссия ахбороти: Амалдаги карантин талаблари 1 июнга қадар узайтирилди
Баъзи жойларда берилган эркинликни нотўғри тушуниб, аҳоли, айниқса, ёшлар ҳеч қандай заруратсиз кўчаларни тўлдириб юриши ҳолатлари кузатилаётганлиги сабабли ҳамда охирги кунларда инфекция юқтирганлар сони яна ошди. Бу эса амалдаги карантин талабларини узайтирди.

“Сариқ” тоифада бўлган ҳудуд “қизил” тоифага ўтказилди
9 ва 11 май кунлари Навоий вилоятининг Зарафшон шаҳрида коронавирус билан касалланишнинг янги ўчоқлари юзага келди.

Сиз яшаб турган жой қандай ҳудудга киради? Ўз ҳудудингизни билиб олинг
Ўзбекистонда «қизил», «сариқ» ва «яшил» тоифага ажратилган туман ва шаҳарлар рўйхати эълон қилинди. Республика махсус комиссиясининг қарори асосида 11 майдан «қизил», «сариқ» ва «яшил» ҳудудларга ажратилган туман ва шаҳарлар ҳақида маълумот берилди.

Меҳмонхоналар айрим талаблар асосида хизмат кўрсатишига рухсат берилди
Республика махсус комиссиясининг қарори билан меҳмонларни номерларга жойлаштиришда оилавий меҳмонлар сони 3 нафардан, бошқа меҳмонлар сони 2 нафардан ошмаслиги лозимлиги белгиланди.

Барча тоифадаги ҳудудлар учун карантин қоидаларининг айрим талаблар сақлаб қолинди
Барча тоифадаги ҳудудларда оммавий тадбирлар, оилавий тантана, тўй, маърака ва маросимларни 10-15 кишидан ортиқ фуқаролар билан ўтказиш таъқиқланади. Шунингдек, вилоятлар аро чекловларга ҳам енгиллик берилгани йўқ.

"Яшил" ҳудуд деб баҳоланган вилоятлардан чекловлар олиб ташланади
"Яшил" ҳудудларда парк ва истироҳат боғлари фаолиятига ҳамда автотранспортларнинг стикерсиз ҳаракатланишига рухсат берилади. Айни вақтгача 3 та вилоят "яшил" ҳудудга киритилган.

Тошкент шаҳри ва икки вилоят "сариқ" ҳудудга киритилди
"Сариқ" тоифадаги ҳудудда охирги 14 кун давомида коронавирус инфекциясига чалинган шахслар аниқланмаган. Ушбу ҳудудларда айрим чекловлар сақлаб қолинади.

Республика махсус комиссияси: 8 майдан карантин чекловлари босқичма босқич бекор қилинади
Карантин чекловлари 8 майдан бошлаб учта тоифага кирувчи ҳудудларга ажратилиб, босқичма босқич бекор қилиб борилади.