14 октябрь, чоршанба08:07Тошкент +22°

Иқтисодий газета · Биржа · 1994 йилдан буён

МБ курси
USD11 913,35▲ 14,26EUR13 328,66▲ 30,24RUB142,39▲ 0,86CNY1 779,76▲ 1,87GBP15 779,23▲ 35,54JPY75,32▲ 0,29KRW8,89▼ 0,04CHF14 312,05▲ 29,14KZT26,51▲ 0,11
Жамият

COVID-19 – фуқаролар учун бекор қилинган талаб: Карантин шароитида аҳолининг иқтисодий ҳолати эътиборга олинди

Фуқароларнинг ҳудудлараро ҳаракатланишида ортиқча ноқулайликлар юзага келишининг олдини олиш мақсадида Республика махсус комиссияси талабларни ўзгартириди.

1 дақиқа ўқиш186 марта ўқилди

Хабарингиз бор, карантин даврида фуқаролар учун янада қулай шароитлар яратиш мақсадида Республика махсус комиссияси томонидан хорижий тажриба ўрганилган ҳолда жорий йилнинг 18 май кунидан Тошкент шаҳридан Нукус, Урганч, Термиз шаҳарларига авиақатновлар (бориш ва қайтиш) ҳамда Тошкент шаҳридан Навоий, Бухоро, Қарши шаҳарларига “Афросиёб” тезюрар поезди ҳамда Фарғона водийсига темир йўл қатнови (бориш ва қайтиш) учун коронавирус инфекциясига тест топшириш талаби белгиланган эди.

Карантин шароитида аҳолининг иқтисодий ҳолатини эътиборга олиб, шунингдек, ҳаракатланиш вақтида йўловчиларнинг ижтимоий масофа сақлашига шароит мавжудлигини назарда тутиб, қолаверса, фуқароларнинг ҳудудлараро ҳаракатланишида ортиқча ноқулайликлар юзага келишининг олдини олиш мақсадида Республика махсус комиссияси томонидан ушбу талаб бекор қилинди.

Авиақатновлар ва темир йўл қатнови йўлга қўйилади

Эндиликда юқорида кўрсатилган рейслар бўйича ҳаракатланаётган йўловчилардан коронавирус инфекциясига тест таҳлиллари олинганлиги ҳақидаги маълумотнома талаб этилмайди.

Шу билан бирга, авиа ва темир йўл қатновларини ташкил этишда барча карантин қоидаларига амал қилиш, шу жумладан, йўловчилар сонини камайтириш, дезинфекция қилиш ва бошқа санитария талаблари сўзсиз бажарилиши талаб этилади.

Ўзб
↑↓ танлашEnter очишЁзишни бошланг — натижалар дарҳол чиқади