14 октябрь, чоршанба09:00Тошкент +22°

Иқтисодий газета · Биржа · 1994 йилдан буён

МБ курси
USD11 913,35▲ 14,26EUR13 328,66▲ 30,24RUB142,39▲ 0,86CNY1 779,76▲ 1,87GBP15 779,23▲ 35,54JPY75,32▲ 0,29KRW8,89▼ 0,04CHF14 312,05▲ 29,14KZT26,51▲ 0,11
Жамият

Нидерландиялик экспертлар Сардоба сув омборидаги тошқин сабаблари бўйича тахминларни маълум қилди

Нидерландиянинг Deltares таҳлил маркази сунъий йўлдошдан олинган маълумотлар асосида Ўзбекистондаги Сардоба сув омборидаги тошқин сабаблари борасидаги ҳисоботни тақдим этишга тайёр.

1 дақиқа ўқиш3 671 марта ўқилди

Нидерландиянинг Deltares таҳлил маркази сунъий йўлдошдан олинган маълумотлар асосида Ўзбекистондаги Сардоба сув омборидаги тошқин сабабларини ўрганди ва бу борада ҳисоботни тақдим этишга тайёр. Тадқиқот ўтказиш ташаббуси Deltares экспертлари Санжай Гири, Геннадий Дончиц ва Марк Хегнауэр томонидан илгари сурилди. Бу ҳақда «Дунё» ахборот агентлиги хабар қилди.

Экспертлар фикрича тўғоннинг бузилишига ёғингарчиликлар туфайли сув омборида сувнинг ҳаддан зиёд кўплиги, шамол тўлқини ёки ички эрозия сабаб бўлиши мумкин.

"Сардоба"дан сабоқлар: "Сарез" кўли муаммоси

Ҳисобот муаллифларининг қайд этишича Сардоба сув омборидаги ҳолат бўйича тезкор таҳлил ва фалокатга берилган баҳо тахминларга асосланган. Асосий жараёнларни тушуниш ва сабабларни аниқлаш учун чуқур ва батафсил ўрганиш талаб этилади. Бунда ер устки маълумотлари ва сув омбори деворларининг конструкцияси, қурилиш ва унда ишлатилган материаллар ҳақидаги ахборотларни билиш талаб этилади.

Нидерландиялик экспертлар метеорологик омилларни ҳам яхшилаб ўрганиш кераклиги ва бу келажакда табиий офатларга тайёр туриш, техник потенциални такомиллаштириш ва бошқа омилларга таъсир қилишини таъкидлаган.

Ўзб
↑↓ танлашEnter очишЁзишни бошланг — натижалар дарҳол чиқади