14 октябрь, чоршанба10:43Тошкент +22°

Иқтисодий газета · Биржа · 1994 йилдан буён

МБ курси
USD11 913,35▲ 14,26EUR13 328,66▲ 30,24RUB142,39▲ 0,86CNY1 779,76▲ 1,87GBP15 779,23▲ 35,54JPY75,32▲ 0,29KRW8,89▼ 0,04CHF14 312,05▲ 29,14KZT26,51▲ 0,11
Жамият

Россиядаги 202 нафар Ўзбекистон фуқаросига молиявий ёрдам берилди

Россияда бўлиб турган Ўзбекистон Республикаси фуқароларига бир марта бериладиган моддий ёрдамни тўлаб берилмоқда.

1 дақиқа ўқиш40 марта ўқилди

2020 йил 14 май куни Ўзбекистоннинг Россиядаги дипломатик ваколатхоналари “Меҳр” лойиҳасини ишга тушириб, дастур доирасида Россия Федерациясида бўлиб турган ҳамда мамлакатда Covid-19 вируси пандемияси туфайли жорий қилинган карантин ва чеклов чоралари туфайли оғир вазиятга тушиб қолган Ўзбекистон Республикаси фуқароларига бир марта бериладиган моддий ёрдамни тўлаб берилиши кўзда тутилган.

Россияда оғир вазиятга тушиб қолган ўзбекистонликларга моддий ёрдам берилади

Шундан сўнг Россияда бўлиб турган 202 та Ўзбекистон фуқаросига умумий қиймати 1 миллион 220 минг 960 рубль миқдоридаги молиявий ёрдам ажратилган.

Улар орасида:

– Россия олий ўқув юртлари кундузги бўлимида таълим олаётган 190 талаба;

– COVID-19 коронавирус инфекцияси тасдиқланган 8 та ватандошимиз;

– 2 нафар ногирон фуқаро;

– 1 нафар қарамоғида 2 ёшгача фарзанди бор аёл;

– 1 нафар ҳомиласи 7 ойдан ошган аёл.

Ёрдам мурожаат қилган фуқароларнинг шахсий банк карталарига бир марталик пул воситаларини ўтказиб бериш шаклида амалга оширилган.

Ўзб
↑↓ танлашEnter очишЁзишни бошланг — натижалар дарҳол чиқади