14 октябрь, чоршанба08:07Тошкент +22°

Иқтисодий газета · Биржа · 1994 йилдан буён

МБ курси
USD11 913,35▲ 14,26EUR13 328,66▲ 30,24RUB142,39▲ 0,86CNY1 779,76▲ 1,87GBP15 779,23▲ 35,54JPY75,32▲ 0,29KRW8,89▼ 0,04CHF14 312,05▲ 29,14KZT26,51▲ 0,11
Жамият

Май ойидан бошлаб “Ягона реестр” орқали кам таъминланган оилаларга ижтимоий нафақалар тўланади

Ҳукумат қарори билан “Аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш тизимини идоралараро электрон ўзаро ҳамкорликни қўллаган ҳолда такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорга ўзгартиришлар киритилди.

1 дақиқа ўқиш953 марта ўқилди

Ҳукуматнинг тегишли қарорига асосан “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ахборот тизимини (“Ягона реестр” АТ) жорий этиш ва ушбу тизим орқали кам таъминланган оилаларга ижтимоий нафақалар бериш ва тайинлашни тажриба тариқасида 2019 йилнинг 1 октябридан бошлаб Сирдарё вилоятида амалга ошириш белгиланган эди.

Киритилган ўзгартиришларга кўра, Сирдарё вилоятида кам таъминланган оилаларга 2019 йил 1 октябргача тайинланган ижтимоий нафақалар 2020 йил 1 майга қадар Кам таъминланган оилаларга ижтимоий нафақалар ва моддий ёрдам тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомда белгиланган тартибда, 2020 йил 1 майдан бошлаб эса “Ягона реестр” АТ орқали тўланиши белгиланди.

Ўзб
↑↓ танлашEnter очишЁзишни бошланг — натижалар дарҳол чиқади