14 октябрь, чоршанба10:47Тошкент +22°

Иқтисодий газета · Биржа · 1994 йилдан буён

МБ курси
USD11 913,35▲ 14,26EUR13 328,66▲ 30,24RUB142,39▲ 0,86CNY1 779,76▲ 1,87GBP15 779,23▲ 35,54JPY75,32▲ 0,29KRW8,89▼ 0,04CHF14 312,05▲ 29,14KZT26,51▲ 0,11
COVID-19

“Сариқ” тоифада бўлган ҳудуд “қизил” тоифага ўтказилди

9 ва 11 май кунлари Навоий вилоятининг Зарафшон шаҳрида коронавирус билан касалланишнинг янги ўчоқлари юзага келди.

1 дақиқа ўқиш1 145 марта ўқилди

Республика махсус комиссияси жорий йилнинг 9 ва 11 май кунлари Навоий вилоятининг Зарафшон шаҳрида коронавирус билан касалланишнинг янги ўчоқлари юзага келгани, Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги таклифларини инобатга олиб, Республика махсус комиссиясининг қарорларига мувофиқ:

  • Навоий вилоятининг бошқа шаҳар ва туманлари тоифасига ўзгартириш киритмаган ҳолда “Сариқ” тоифада бўлган Зарафшон шаҳри “Қизил” тоифадаги ҳудудга ўтказиш бўйича қарор қабул қилинди.

Унга кўра, коронавирус инфекциясининг тарқалиши билан боғлиқ эпидемиологик ҳолатдан келиб чиқиб, “қизил” тоифадаги ҳудуд учун муайян фаолият турлари юзасидан белгиланган чекловлар Зарафшон шаҳрида вазият (камида 14 кун давомида) барқарорлашгунга қадар сақланиб қолади.

Ўзб
↑↓ танлашEnter очишЁзишни бошланг — натижалар дарҳол чиқади