Бизнес
230 та материал
Иқтисодиёт ва бизнесТадбиркорлик субъектларининг ССПга аъзолиги масаласи тўғрисида
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси оммавий ахборот воситаларидаги маълумотларни, шу қаторда бир қатор блоггерларнинг фикрларини кузатиб бориб айрим аниқлик киритишни зарур деб билади.
Иқтисодиёт ва бизнесUZ Truck and Bus Motors қўшма корхонаси ташкил этилди
JV MAN Auto-Uzbekistan негизида UZ Truck and Bus Motors қўшма корхонаси ташкил этилди. Таъсисчилардан бири — Хитойнинг Sinotruk компанияси.
Иқтисодиёт ва бизнесТадбиркорликнинг ривожланишини «BUSINESS INDICATOR» онлайн тизими баҳолайди
Жорий йилнинг 1 мартидан республика ҳудудларида тадбиркорликнинг ривожланганлик кўрсаткичларини ҳисоб-китоб қилиш ва баҳолаш учун ушбу тизим ишга туширилади.
Иқтисодиёт ва бизнесТадбиркорликнинг ривожланганлик даражасига баҳо бериш тизими жорий этилади
«Республика ҳудудларида тадбиркорликнинг ривожланганлик даражасига баҳо бериш тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида» ҳукумат қарори 2020 йил 8 январ санасида қабул қилинди.
Иқтисодиёт ва бизнесШавкат Мирзиёев: Ягона йўлимиз – тадбиркорлар сонини кўпайтириш, одамларни ишбилармон қилиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 8 январь куни Давлат бюджети параметрларини ижро этиш ва ҳудудларда тадбиркорликни ривожлантириш бўйича жорий йилги устувор вазифаларга бағишланган видеоселектор йиғилиши ўтказилди.
Иқтисодиёт ва бизнесUzAuto Motors компанияси Onix автомобилини ишлаб чиқаришга тайёрланмоқда
2019 йилнинг 26 декабрь куни UzAuto Motors компанияси автомобиль ишлаб чиқариш ҳажми бўйича рекорд натижа қайд этди.
Биржада 993,9 млрд. сўмлик битимлар тузилди
2019 йилнинг 16-22 декабрларида “ЎзРТХБ” АЖ да 993,9 млрд сўмлик битимлар тузилди, бу эса аввалги ҳафтадаги натижага нисбатан 10% га кўпдир. Кичик бизнес ва тадбиркорлик субъектлари иштирокида тузилган битимларнинг умумий ҳажми 26% га ўсиб, 476,3 млрд сўмни ташкил этди.
Крипто-биржалар фаолиятини амалга оширишга биринчи лицензия берилди
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлигидан маълум қилишларича, крипто-биржалар фаолиятини амалга ошириш учун биринчи лицензия Кореянинг “Kobea Group” компаниясига берилди.
ЖамиятЕр участкаларини электрон онлайн-аукцион орқали бериш тартиби тўғрисида низом тасдиқланди
Ҳукумат қарори билан (1023-сон, 20.12.2019 й.) Тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун ер участкаларини электрон онлайн-аукцион орқали бериш тартиби тўғрисида низом тасдиқланди.
Иқтисодиёт ва бизнес«Ўзбекнефтгаз» ва Жанубий Корея компанияси лаборатория ташкил этди
Жанубий Корея компанияси бирлан ҳамкорликда нефть-газ соҳасида қувурлар сифатини путур етказмасдан назорат қилиш бўйича Ўзбекистонда ягона лаборатория ташкил этилди.
Иқтисодиёт ва бизнесСўровда қатнашинг - Ўзбекистондаги бизнес муҳитни яхшилашга ёрдам беринг
Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги Ўзбекистонда бизнес юритиш шароитларини яхшилаш мақсадида тадбиркорлар орасида аноним тарзда сўров ўтказмоқда.
Ўзмиллийбанк ва «Frontera Capital» (Буюк Британия) 953 миллиард сўм миқдорида битим имзолади
2019 йилнинг 14 декабр куни Ўзбекистон Миллий банки «Frontera Capital» (Буюк Британия) инвестиция компанияси билан кичик ва ўрта бизнес лойиҳаларини молиялаштириш учун миллий валютада 953 миллиард сўм (100 миллион АҚШ доллари эквиваленти) миқдорида маблағ жалб қилиш учун келишув имзолади.
ЖамиятЎрта бизнесга ҚҚС бўйича имтиёз тақдим этилмайди
Илгари хабар қилганимиздек, ҚҲТБТ порталида Президентнинг «Ўрта бизнесни рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори лойиҳаси эълон қилинган эди. Шу кунлар ичида билдирилган фикр-мулоҳазаларни ҳисобга олган ҳолда Солиқ кодексининг янги таҳририга кўра тузатиш киритилган лойиҳа порталда эълон қилинди.
Жамият“Amirsoy” замонавий тоғ-чанғи курорти очилишига бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди
Анжуманда Ўзбекистон Республикаси Бош вазир ўринбосари Азиз Абдуҳакимов, “PGI management” компанияси (Андорра) директори Томас Тор-Йенсен ва “Amirsoy” МЧЖ ҚК бош директори ўринбосари Валерий Ким иштирок этишди
Иқтисодиёт ва бизнесElite World Hotels компанияси “Чорсу” меҳмонхонаси биноси негизида 5 юлдузли меҳмонхона яратиш таклифини берди
16 декабрь куни Истанбулда Ўзбекистон Республикаси туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси киллари меҳмонхона бизнеси билан шуғулланувчи Туркиянинг Elite World Hotels компанияси Бошқаруви кенгаши раиси Жўшқун Элик (Coşkun Elik) билан учрашишди.
Иқтисодиёт ва бизнесЯпониянинг Isuzu Motors ва Itochu Corporation компаниялари Ўзбекистон автомобилсозлик соҳасига инвестиция киритмоқда
16 декабрь куни Токио шаҳрида Ўзбекистон-Япония бизнес-форум бўлиб ўтди. Мазкур тадбирда Япониянинг 500 дан ортиқ компаниялари ва ташкилотлари вакиллари иштирок этдилар.
Иқтисодиёт ва бизнесЯкка тартибдаги тадбиркорлар учун тўловлар камайтирилмоқда
“2020 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида”ги Қонун билан жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғининг якка тартибдаги тадбиркорлар учун қатъий белгиланган суммалари тасдиқланди.
ТехнологияларЛБМА сув ва минерал ўғитларни беришнинг мослашувчан интеллектуал тизимини ишга туширди
Тошкент вилоятида «Сколково» (Россия) резиденти «AIST» компанияси вакиллари томонидан сув ва минерал ўғитларни беришнинг мослашувчан интеллектуал тизими Сув хўжалиги вазирлиги томонидан Паркент туманида ажратилган ер участкасида намойиш этилди.
Иқтисодиёт ва бизнесҚурилиш соҳасига оид ислоҳотлар
Президентимизнинг ПҚ-4525-сонли қарорида қурилиш учун рухсатномалар бериш, электр таъминоти тизимига уланиш, кўчмас мулкни рўйхатдан ўтказиш, кредит бериш ҳамда тўловга қобилиятсизликни ҳал этиш йўналишларидаги ислоҳотларнинг амалиётга татбиқ этилиши етарли эмаслиги натижасида “Бизнес юритиш” йиллик ҳисоботи тегишли индикаторлари бўйича мамлакатнинг рейтингдаги ўрни пастлигича қолаётганлиги қайд этиб ўтилган.
Иқтисодиёт ва бизнесЎзбекистон ва Эрон ўртасида парвозлар тикланади
9 декабрь куни Эроннинг «Zagros Airlines» авиакомпанияси «Теҳрон-Тошкент-Теҳрон» йўналишида мунтазам парвозларни амалга оширишни бошлайди.
