14 октябрь, чоршанба12:13Тошкент +23°

Иқтисодий газета · Биржа · 1994 йилдан буён

МБ курси
USD11 913,35▲ 14,26EUR13 328,66▲ 30,24RUB142,39▲ 0,86CNY1 779,76▲ 1,87GBP15 779,23▲ 35,54JPY75,32▲ 0,29KRW8,89▼ 0,04CHF14 312,05▲ 29,14KZT26,51▲ 0,11
Иқтисодиёт ва бизнес

Ўзбекистон ва Эрон ўртасида парвозлар тикланади

9 декабрь куни Эроннинг «Zagros Airlines» авиакомпанияси «Теҳрон-Тошкент-Теҳрон» йўналишида мунтазам парвозларни амалга оширишни бошлайди.

1 дақиқа ўқиш325 марта ўқилди

9 декабрь куни Эроннинг «Zagros Airlines» авиакомпанияси «Теҳрон-Тошкент-Теҳрон» йўналишида мунтазам парвозларни амалга оширишни бошлайди деб хабар берди Транспорт вазирлиги ахборот хизмати.

Дастлабки босқичда Эрон авиакомпанияси мазкур йўналишда парвозларни ҳафтасига бир марта бажаради. Кейинчалик эса парвозлар частотаси ҳафтасига икки мартага етказилиши режалаштирилган.

Эслатиб ўтамиз, 2019 йил ноябрь ойида Транспорт вазирлиги Эрон Ислом Республикаси авиация маъмуриятининг «Zagros Airlines» авиакомпаниясини мунтазам парвозларни бажарувчи авиакорхона сифатида тайинлаш тўғрисидаги хабарномасига, шунингдек, 2001 йил 17 августдаги Ҳаво қатнови тўғрисидаги икки томонлама битим доирасида тақдим этилган зарур ҳужжатларга мувофиқ, «Теҳрон-Тошкент-Теҳрон» йўналишида мунтазам парвозларни амалга ошириш учун Эрон авиакомпаниясига эксплуатация рухсатномаси берилган.

Ўзб
↑↓ танлашEnter очишЁзишни бошланг — натижалар дарҳол чиқади