14 октябрь, чоршанба14:59Тошкент +23°

Иқтисодий газета · Биржа · 1994 йилдан буён

МБ курси
USD11 913,35▲ 14,26EUR13 328,66▲ 30,24RUB142,39▲ 0,86CNY1 779,76▲ 1,87GBP15 779,23▲ 35,54JPY75,32▲ 0,29KRW8,89▼ 0,04CHF14 312,05▲ 29,14KZT26,51▲ 0,11
Иқтисодиёт ва бизнес

Қимматли қоғозларни сотишнинг махсус тартиби белгиланди

Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги томонидан қимматли қоғозлар муомаласи махсус тартиби белгиланди.

1 дақиқа ўқиш304 марта ўқилди

Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги томонидан қимматли қоғозлар муомаласи махсус тартиби белгиланди (рўйхат рақами 3199, 5.12.2019 йил).

Бундан буён қимматли қоғозлар муомаласига фақат уларни жойлаштириш тугаганидан кейин йўл қўйилади. Ушбу талаб қуйидагиларга татбиқ этилмайди:

  • давлат қимматли қоғозларига – Ўзбекистоннинг ғазначилик мажбуриятлари ва Ҳукумат томонидан ваколат берилган орган чиқарган облигацияларга, шунингдек Марказий банк облигацияларига (уларни жойлаштириш ва муомалага чиқаришнинг ўз тартиби мавжуд);
  • 5 декабргача, яъни буйруқ чиққунига қадар муомалага чиқарилган қимматли қоғозларга.

Эслатиб ўтамиз, қимматли қоғозларнинг муомаласи – қимматли қоғозларни сотиб олиш ва сотиш, шунингдек қонун ҳужжатларида назарда тутилган, қимматли қоғозларнинг эгаси алмашувига олиб келадиган бошқа ҳаракатлар, жойлаштириш эса – қимматли қоғозларни уларнинг дастлабки эгаларига бериш. Қимматли қоғозларни жойлаштириш тартиб-таомиллари «Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида»ги Қонуннинг 17-моддаси, Конвертация қилинадиган қимматли қоғозларни жойлаштириш ва муомаласи тартиби тўғрисидаги низом, Қимматли қоғозларни жойлаштириш ва муомалага киритиш квоталари тартиби тўғрисида низом ва бошқа норматив ҳужжатлар билан тартибга солинади.

Савдолар ташкилотчилари икки ҳафталик муддатда ўз ҳужжатларини янги тартибга мувофиқлаштириши лозим.

Ўзб
↑↓ танлашEnter очишЁзишни бошланг — натижалар дарҳол чиқади