Бизнес
230 та материал
Иқтисодиёт ва бизнесРоссиялик мутахассис Ўзбекистоннинг ЕОИИга кириши мамлакатимиз иқтисодиётига ижобий таъсир кўрсатишини айтди
Европа бизнес асcоцацияси бошқаруви раиси ҳамда Schneider Electric'нинг Россия ва МДҲ бўйича президенти Йохан Вандерплаетсенинг фикрича, Ўзбекистоннинг ЕОИИга кириши мамлакат иқтисодиётига ижобий таъсир кўрсатади. Бу ҳақда Россиянинг Интерфакc агентлиги хабар берди.
Иқтисодиёт ва бизнес2023 йилгача энг камида 20 та давлат компанияси хусусийлаштирилади
Ўзбекистон 2023 йилгача камида 20 та йирик давлат компаниясини хусусийлаштиришни режалаштирмоқда. Бу ҳақда 15 ноябрь куни «Капитал бозорининг Ўзбекистон иқтисодиётини ривожлантиришдаги ўрни» мавзусидаги халқаро конференцияда Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги директори Отабек Назиров маълум қилди.
Yunusabad Business City қурилишида Жанубий Корея компаниялари иштирок этади
Тошкент шаҳар ҳокимлигида Кореянинг IGIS Asset Management, KIND (Korea Overseas Infrastructure and Urban Development Corporation) ва Wooju Construction Co. LTD. компаниялари вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди.
Иқтисодиёт ва бизнесSahid Hotel & Resort Ўзбекистонда меҳмонхона қуради
Индонезиянинг Sahid Hotel Management & Consultant (Sahid Hotels & Resorts) ҳамда Devel Eco Group LLC компанияси Ўзбекистондаги иккинчи меҳмонхонасини қурмоқчи.
Иқтисодиёт ва бизнесОилавий меҳмон уйлари: солиққа тортиш тартиби
Оилавий меҳмон уйлари хизматлари оилавий меҳмон уйи ташкил этиш учун яроқли турар-жой биносига эга бўлган ва унда яшовчи хусусий тадбиркорлар ёки оилавий тадбиркорлик субъектлари томонидан кўрсатилади.
Иқтисодиёт ва бизнесБАА Ўзбекистонда қуёш электр станцияси қурадиган бўлди
Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ва Masdar компанияси (БАА) ўртасида инвестиция битимини имзоланиши бўлиб ўтди.
Иқтисодиёт ва бизнесДавлат бюджети ижросини таъминлаш, тадбиркорликни ривожлантириш учун қўшимча имкониятлар аниқланди
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 7 ноябрь куни жорий йилда давлат бюджетига тушумлар прогнози ижросини таъминлаш, тадбиркорлик ва кичик бизнесни жойларда янада ривожлантириш учун қўшимча имкониятларни аниқлаш ва ишга солиш бўйича кўрилаётган чоралар самарадорлиги ҳамда бу борадаги долзарб вазифаларга бағишланган видеоселектор йиғилиши ўтказди.
Иқтисодиёт ва бизнесКимнинг бизнес ташаббуси давлат томонидан қўллаб-қувватланади
Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси ҳисобидан лойиҳалари бўйича молиявий ёрдам кўрсатиладиган аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатлами тоифаларининг рўйхати тасдиқланди (рўйхат рақами 3192, 4.11.2019 йил).
Иқтисодиёт ва бизнесInnoWeek-2019. Халқаро инновацион-инвестицион форумида 108,7 млн. долларга тенг англашув меморандумлари ва инвестиция шартномалари имзоланди
Ҳафталик доирасидаги йирик тадбир — “Халқаро инновацион-инвестицион форум”да хорижий дипломатик ваколатхоналар раҳбарлари, маҳаллий ва хорижий тадбиркорлар, илмий-тадқиқот институтлари ходимлари, ОАВ вакиллари иштирок этдилар.
Иқтисодиёт ва бизнесGMнинг Таиланддаги заводи Ўзбекистонга Chevrolet Trailblazer автомобилларини юборди
GM Thailand компанияси Ўзбекистонга Chevrolet Trailblaze автомобилларини биринчи партиясини юборди. Ушбу “йўлтанламас”лар яқин ойларда сотувга чиқарилиши режалаштирилмоқда.
Иқтисодиёт ва бизнесИстанбул-Бухоро йўналишидаги илк чартер рейс муваффақиятли амалга оширилди
Ўзбекистон Президентининг 2019 йил 13 августдаги туризм соҳасини жадал ривожлантиришга доир 5781-сонли фармони ижросини таъминлаш мақсадида Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳамда “Uzbekistan Airports” АЖ томонидан хорижий авиакомпаниялар билан бир қатор кўламли ишлар олиб борилмоқда.
Иқтисодиёт ва бизнесЕТТБ Ўзбекистондаги иккинчи идорасини очди
Европа тикланиш ва тараққиёт банки Андижонда Ўзбекистондаги иккинчи идорасини очди. У асосан кичик ва ўрта бизнесни қўллаб-қувватлайди.
ТехнологияларСолиқ хизмати органларида ягона ахборот платформасини жорий этиш орқали солиқ йиғувчанлиги оширилади
Давлат солиқ қўмитасида Хитой Халқ Республикасининг солиқ соҳасига илғор дастурий таъминотларни ишлаб чиқувчи “Huawei” ва “CEIEC” компаниялари вакиллари билан учрашув ўтказилди.
Иқтисодиёт ва бизнесХорижий компанияларнинг вакиллари билан геология-қидирув ва углеводородларни қазиб олишни кўпайтириш масалалари муҳокама қилинди
Жорий йилнинг 28 октябрь куни "Ўзбекнефтгаз" АЖ раҳбарияти Бирлашган Араб Амирлигининг "Mubadala Petroleum", Франциянинг "Total E&P Activites Petrolieres" ва Россиянинг "НОВАТЭК" компаниялари вакиллари билан учрашди. Ушбу учрашувдан кўзланган мақсад жорий йилда Ўзбекистон Республикаси Президентининг Бирлашган Араб Амирликларига расмий ташрифи доирасида имзоланган икки томонлама ҳужжатларни амалга ошириш бўйича тасдиқланган "Йўл харитаси"да назарда тутилган тадбирларни амалга оширишдан иборат.
Трендлар“Doing Business 2019” дан “Doing Business 2020” гача
Жаҳон банкининг "Бизнесни юритиш-2020" (Doing Business 2020) гуруҳи 190 давлат ўртасида ўтказган йиллик рейтингида Ўзбекистон 2019 йил якуни бўйича 69,9 балл тўплаб, 69-ўринни эгаллади. Ўтган йилги рейтингга нисбатан мамлакатимиз 7 позиция юқорига кўтарилган. Шу нуқтаи назардан қараганда ўтган йилги ва ҳозирги вақтдаги баҳолашларда қандай омиллар устивор бўлганлиги кишида маълум бир қизиқиш уйғотмоқда.
Иқтисодиёт ва бизнесИстанбулдан Бухоро ва Самарқанд шаҳарларига чартер рейслар йўлга қўйилади
Ўзбекистон Президентининг 2019 йил 13 августдаги туризм соҳасини жадал ривожлантириш тўғрисидаги 5781-сонли фармони ижросини таъминлаш мақсадида Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳамда «Uzbekistan Airports» АЖ томонидан хорижий авиакомпанияларни жалб қилишга доир фаол иш олиб борилмоқда.
Иқтисодиёт ва бизнесОммабоп рейтингнинг нозик жиҳатлари
Жаҳон банки ва "Doing Business" халқаро молия корпорациясининг йиллик ҳисоботи ҳар доим рейтингда иштирок этувчи барча мамлакатларнинг иқтисодий соҳаси ва ахборот маконида муҳим воқеалик ҳисобланади. Рейтингга бўлган бундай эътибор мамлакатдаги бизнес учун шарт-шароитларни яхшилаш ва дунёнинг бошқа давлатлари билан батафсил таққослашда ҳукуматларнинг фаолиятини обьектив баҳолаш имконини беради.
Иқтисодиёт ва бизнесЎзбекистон ва Хитой ўртасида бир нечта бизнес визалар жорий этилди
Томонлар 5 иш кунида 6 ойгача бўлган муддатга бир нечта бизнес визаларини беришга келишиб олдилар.
Иқтисодиёт ва бизнес«Ўзбеккўмир» Россия компаниясига ишончли бошқарувга берилмайдиган бўлди
«Ўзбеккўмир»нинг 45 фоиз улуши Россия компаниясига ишончли бошқарувга берилмайдиган бўлди. Ўзбекистон Республикаси Президенти 24 октябрь куни бу ҳақдаги тегишли қарорни имзолади.
Иқтисодиёт ва бизнесЎзбекистон «Бизнес юритиш 2020» рейтингида кўтарилди
Жаҳон банкининг «Бизнес юритиш 2020» йиллик ҳисоботида Ўзбекистон 7 поғона юқорига кўтарилиб, ишбилармонлик муҳитини яхшилашда энг юқори кўрсаткичга эришган 20 мамлакат қаторига кирди.
