Барча янгиликлар

Президент Зангиотада қурилаётган махсус шифохона ходимларининг ойликлари бонус тизимида бўлиши зарурлигини таъкидлади (фото)
Шавкат Мирзиёев: Бундай замонавий шифохонани қуриш сермашаққат, ундан самарали фойдаланиш эса ундан ҳам қийин. Шунинг учун бу ерга врач эмас, ташкилотчи одам раҳбар бўлиши керак.

Божхона омборларида қанча озиқ-овқат маҳсулотлар захираси мавжуд?
28 май ҳолатига божхона омборларида жами 40,4 млн. долларга тенг 83,1 минг тонна озиқ-овқат маҳсулотлари сақланмоқда.

Ҳар йили ноябрда "Кексалар учун туризм ойлиги" ўтказилади.
"Кексалар учун туризм ойлиги" доирасида Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси чегирма ва акциялар тўғрисида хабардор қилади.

2020 йилда ўқишга қабул қилинганларни ўқитиш давлат гранти асосида амалга оширилади
Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси тасарруфидаги техникум ва коллежларга 2020 йилда ўқишга қабул қилинган барча тингловчиларни ўқитиш давлат гранти асосида амалга оширилади.

Туроператорлар сайёҳларни жалб қилгани учун давлат томонидан рағбатлантирилади
Туроператорлар ва жойлаштириш воситаларига фоизсиз ссудалар ажратилади. Туризм соҳасидаги “стартап” лойиҳалар ва инновацион бизнес ғояларни умумий 1,5 миллиард сўм миқдорида қисман субсидиялаш орқали қўшимча кўмак кўрсатилади.

Ўзбекистонда карантин бутунлай тўхтатилмаганига қарамай ёзни тоғда дам олиб ёки саёҳатда ўтказиш мумкин
“Яшил” ва “сариқ” тоифадаги ҳудудларда ички туризм қайта йўлга қўйилади.

Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлигининг ваколатларини кенгайтирилади
28 май куни Шавкат Мирзиёев раислигида ўтган йиғилишда Монополияга қарши курашиш қўмитаси Олий Мажлисга ҳисобдор этиб белгилаш масаласини кўриб чиқиш топшириғи берилди.

ОТМларда рақобатни ривожлантириш йўналиши бўйича алоҳида факультет очилади
Олий таълим тизимида рақобатни ривожлантириш йўналиши бўйича алоҳида факультет, кундузги ва сиртқи ўқиш шакли очилади.

70 та корхонани монополистлар реестрдан чиқарилиши мумкин
Бугунги кунда 31 та товарлар гуруҳи ва 82 турдаги хизматлар бозорида 245 та корхона монопол ҳолатда сақланиб қолмоқда.

Шавкат Мирзиёев монопол корхоналарни танқид қилди
Замон ўзгаряпти, лекин монопол корхоналар ўзгара олмаяпти. Маҳаллий маҳсулотларнинг таннархини пасайтирсак, хориждан ўзлари олиб кетишади. Агар раҳбарлар шунга муносиб бўлса, ишлайди, бўлмаса, кетади, – деди Президент.

Эндиликда микроқарз берадиган банклар сони 10 тага етди
Ҳозирча 10 та банк томонидан мобиль иловалар орқали онлайн микроқарз олиш имконияти яратилган.

Инқирозга қарши курашиш жамғармасининг харажатлари қаерга ва қандай сарф қилиняпти?
Инқирозга қарши курашиш жамғармаси харажатларни қаерга сарф қилинаётгани ҳақидаги маълумотни 27 май куни янгилади.

Экспортчилар учун муҳим янгилик: Фарғонада «мини экспорт бозори» ташкил этилди
“Мини экспорт бозори"да экспортёр, брокер ҳамда бевосита деҳқоннинг ўзи ҳам иштирок этади. Яъни боғбон ҳам бу бозор орқали чет эллик харидорлар билан тўғридан-тўғри олди-сотди ишларини амалга ошириши мумкин.

Ўзбекистонда етиштирилган 20 тонна гилос Кореяга етказилди
Ўзбек гилослари савдо тармоқлари орқали Кореянинг супермаркет ва бозорларида сотувга чиқарилади.

Тошкентдаги "Ўзбекистон" меҳмонхонаси сотилди
"Otel Uzbekistan" МЧЖ ҚКнинг 80,13 фоиз давлат улушини сотиб олиш бўйича "Bashan investment group pte ltd" (Сингапур) компанияси 4 юлдузли меҳмонхона ташкил этиш таклифи билан тендердан ютиб олди.

1 минг 400 га яқин давлат активларини хусусий инвесторларга берилади
Давлат активларини бошқариш агентлигига тармоқ раҳбарлари билан бирга самарасиз ишлаётган 711 та корхонани тугатилади.

Коронавирус жиловланган давлатлар билан туризм алоқалари босқичма-босқич тикланади
“Uzbekistan. Safe travel guaranteed” (“Ўзбекистон. Хавфсиз саёҳат кафолатланган”) бренди остида туристлар учун санитария-эпидемиологик хавфсизлик тизими ишлаб чиқилди. “Яшил” ҳудудлар ўртасида ички туризмга рухсат берилди.

Коронавирус пандемияси даврида Ўзбекистонда ишсизлик даражаси нечи фоизга етди?
Ўзбекистонда биринчи чоракда ишсизлик 9,4 фоизни ташкил қилди. Энг юқори ишсизлик даражаси Самарқанд ва Сурхондарё вилоятларида.

Президент: Бепарволик пандемияга қарши барча ишларимиз натижасини йўққа чиқариши мумкин
Бугунги видеоселектор йиғилиши аввалида Президент коронавирус билан касалланганлар сони охирги кунларда кўпайганини қайд этди. Эпидемиологик вазият ёмонлашган ҳудудлар тоифасини қайта кўриб чиқиш, кунлик тест олишни кўпайтириш бўйича топшириқлар берилди.

1 июндан нималар ўзгаради?
14 ёшгача болалари бўлган оилаларга нафақа, бола икки ёшга тўлгунга қадар бола парвариши бўйича нафақа ва моддий ёрдам олувчилар сони қўшимча 10 фоизга оширилади.

Давлат хизматчиларига ҳар йили даромад, мол-мулк ва катта харажатлар тўғрисида декларацияни тақдим этиш мажбурияти қўйилади
Давлат хизмати тўғрисидаги қонун лойиҳаси муҳокамага қўйилди. Муҳокама 6 июнгача давом этади.

Карантин чекловларига қарамасдан Ўзбекистонда иқтисодий ўсиш кутилмоқда
2020 йилда мамлакат ички ялпи маҳсулоти пандемия бошланмасдан олдин кутилган 5,5 фоиз ўрнига 1,8 фоизга ўсиши тахмин қилинмоқда.

Фарзандли бўлганлар суюнчи пулини олиш ун 6 ой ичида мурожаат этиши мумкин
Давлат хизматлари кўрсатиш бўйича қатор маъмурий регламентлар тасдиқланди.

Коронавирусдан даволанаётган бир бемор ун 32 млн сўм сарфланмоқда
Бугунги кунда мамлакатда вирусдан даволанаётганлар сони 573 киши бўлиб, уларга сарфланган маблағ 18 млрд 507 млн сўмни ташкил этади.