14 октябрь, чоршанба10:47Тошкент +22°

Иқтисодий газета · Биржа · 1994 йилдан буён

МБ курси
USD11 913,35▲ 14,26EUR13 328,66▲ 30,24RUB142,39▲ 0,86CNY1 779,76▲ 1,87GBP15 779,23▲ 35,54JPY75,32▲ 0,29KRW8,89▼ 0,04CHF14 312,05▲ 29,14KZT26,51▲ 0,11
Иқтисодиёт ва бизнес

Коронавирус пандемияси даврида Ўзбекистонда ишсизлик даражаси нечи фоизга етди?

Ўзбекистонда биринчи чоракда ишсизлик 9,4 фоизни ташкил қилди. Энг юқори ишсизлик даражаси Самарқанд ва Сурхондарё вилоятларида.

1 дақиқа ўқиш198 марта ўқилди

Ўзбекистонда 2020 йилнинг биринчи чорагида ишсизлик даражаси 9,4 фоизни ташкил қилди. Бу ҳақда молия вазири ўринбосари Дилшод Султонов ўзининг 2019 йилдаги Давлат бюджетининг ижроси юзасидан ЎзЛиДеП фракциясига берган ҳисоботида маълум қилди.

Ҳисоботга кўра, 2020 йилнинг январь-март ойларида энг юқори ишсизлик даражаси 9,8 фоиз билан Самарқанд ва Сурхондарё вилоятларида, 9,7 фоиз билан Жиззах, Қашқадарё, Сирдарё ва Фарғона вилоятларида қайд этилган. Ишсизлик бўйича энг паст кўрсаткич эса Тошкент шаҳрида (7,8 фоиз) аниқланган. Ишга жойлаштиришга муҳтож меҳнат билан банд бўлмаган аҳоли (ишсизлар) сони 1,399 млн кишини ташкил этган.

Маълумот учун, Ўзбекистонда ишсизлик даражаси 2019 йилнинг I чорагида ҳам 9,4 фоизни ташкил этган эди. Худди шунингдек, ишга жойлаштиришга муҳтож меҳнат билан банд бўлмаган аҳоли (ишсизлар) сони ҳам 1,4 млн нафарга (1,391 млн) етган.

Ўзб
↑↓ танлашEnter очишЁзишни бошланг — натижалар дарҳол чиқади