14 октябрь, чоршанба08:06Тошкент +22°

Иқтисодий газета · Биржа · 1994 йилдан буён

МБ курси
USD11 913,35▲ 14,26EUR13 328,66▲ 30,24RUB142,39▲ 0,86CNY1 779,76▲ 1,87GBP15 779,23▲ 35,54JPY75,32▲ 0,29KRW8,89▼ 0,04CHF14 312,05▲ 29,14KZT26,51▲ 0,11
Жамият

2020 йилда ўқишга қабул қилинганларни ўқитиш давлат гранти асосида амалга оширилади

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси тасарруфидаги техникум ва коллежларга 2020 йилда ўқишга қабул қилинган барча тингловчиларни ўқитиш давлат гранти асосида амалга оширилади.

1 дақиқа ўқиш210 марта ўқилди

“Коронавирус пандемиясининг салбий таъсирини камайтириш учун туризм соҳасини қўллаб-қувватлашга доир кечиктириб бўлмайдиган чора-тадбирлар тўғрисида” Президент Фармони қабул қилинди.

Туроператорлар сайёҳларни жалб қилгани учун давлат томонидан рағбатлантирилади

Фармонга мувофиқ, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси тасарруфидаги техникум ва коллежларга 2020 йилда ўқишга қабул қилинган барча тингловчиларни ўқитиш, истисно тариқасида, давлат гранти асосида амалга оширилади.

2020 йил 1 октябрдан бошлаб жойлаштириш воситаларини қуриш учун тижорат банклари томонидан аввал берилган кредитлар бўйича асосий қарз тўлови 18 ойдан 24 ойгача узайтирилади.

2022 йил 1 январга қадар юридик шахслар белгиланган рўйхатлар бўйича Ўзбекистонга олиб кириладиган дезинфекция учун жиҳозлар, техникалар, уларнинг эҳтиёт қисмлари, бино ва иншоотларни қуриш, реконструкция қилиш ва жиҳозлаш учун алоқасиз бошқариладиган (сенсорли) жиҳозлар, шунингдек, ҳидсиз дезинфекцияловчи воситалар учун божхона тўловларини тўлашдан (божхона расмийлаштируви учун йиғимлар ва ҚҚС ташқари) озод этилади.

Ўзб
↑↓ танлашEnter очишЁзишни бошланг — натижалар дарҳол чиқади