14 октябрь, чоршанба08:55Тошкент +22°

Иқтисодий газета · Биржа · 1994 йилдан буён

МБ курси
USD11 913,35▲ 14,26EUR13 328,66▲ 30,24RUB142,39▲ 0,86CNY1 779,76▲ 1,87GBP15 779,23▲ 35,54JPY75,32▲ 0,29KRW8,89▼ 0,04CHF14 312,05▲ 29,14KZT26,51▲ 0,11
Жамият

Ҳар йили ноябрда "Кексалар учун туризм ойлиги" ўтказилади.

"Кексалар учун туризм ойлиги" доирасида Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси чегирма ва акциялар тўғрисида хабардор қилади.

1 дақиқа ўқиш50 марта ўқилди

"Кексаларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизимини янада такомиллаштиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида" Ҳукумат қарори қабул қилинди.

Қарор билан ҳар йили 1 ноябрдан 30 ноябргача "Кексалар учун туризм ойлиги" деб эълон қилинди.

"Кексалар учун туризм ойлиги" доирасида ҳудудлардаги туризм инфратузилма объектлари томонидан ихтиёрий тақдим қилинадиган чегирма ва акциялар тўғрисида Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасининг веб-саҳифаларида эълон қилиб борилади.

Ҳар йили 1 октябрга қадар I гуруҳ ногиронлиги бўлган саёҳат қилувчи кексалар рўйхати шакллантирилади ва улар учун "Саёҳат барча учун!" хайрия саёҳати лойиҳаси доирасида мамлакат бўйлаб йилига бир маротабадан кўп бўлмаган саёҳат ташкил қилинади.

Шунингдек, маҳаллий бюджет ва унинг орттириб бажарилган қисмидан ўзгалар парваришига муҳтож ва ёлғиз кексаларнинг турар жойлари таъмирланади.

Қарор билан Кексаларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизимини янада такомиллаштириш бўйича чора-тадбирлар дастури тасдиқланди.

Ўзб
↑↓ танлашEnter очишЁзишни бошланг — натижалар дарҳол чиқади