Барча янгиликлар

Ўзбекистонда ички туризмни қайта тиклаш чоралари кўрилмоқда
Ҳудудлар кесимда маҳалла, ёшлар ва меҳнат жамоаларининг саёҳатга чиқиш график жадвали тасдиқланиб, туроператорлар томонидан саёҳатларни ташкил этилиши учун керакли тавсиялар бериб борилмоқда.

Ўзбекистон-Россия инвестиция ҳамкорлигини ривожлантириш истиқболларига янгича қараш
Томонлар Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги стратегик шерикликнинг юқори даражасини таъкидладилар ва турли даражадаги икки томонлама алоқаларни фаоллаштириш орқали иқтисодий ва инвестиция ҳамкорлигини янада ривожлантиришга содиқ эканликларини билдирдилар.

Август ойида энг кўп “Cobalt” автомобили ишлаб чиқарилди
Ўзбекистонда 8 ойда жами 52 202 дона “Cobalt” автомобили ишлаб чиқарилди. Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 144,9 % ўсиш суръатига эга бўлди.

Душанбе шаҳридаги илмий-амалий анжуманда Ўзбекистон ва Тожикистон ақлий марказлари ҳамкорлик ўрнатиш ҳақида келишиб олишди (+видео)
Ўзбекистон Республикаси президенти ҳузуридаги иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази Тожикистон Республикаси Фанлар Академияси иқтисодиёт ва демография институти билан ўзаро англашув Меморандумини имзолади.

Темур Ишметов 2020 йилнинг 1-ярим йиллигида Давлат бюджети қандай сарфлангани ҳақида ҳисобот берди
Молия вазирлигининг Давлат молиявий назорати департаменти томонидан 2020 йилнинг 1-ярим йилида ўтказилган 2 584 та назорат тадбирларидан 2 021 тасида (78 %) 1 трлн 298 млрд сўм миқдорида қонунбузилиш ҳолатлари ва бошқа хато-камчиликлар аниқланган.

Ўзбекистонда доллар курси сезиларли даражада кўтарилди
Марказий банк 15 сентябрдан хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан янги қийматини белгилади.

Қорақалпоғистондаги сайёр қабулнинг дастлабки куни 132 мурожаат ижобий ҳал этилди
Мурожаатларда асосан фуқаролик олиш, биометрик паспорт расмийлаштириш, соҳа ходимларига миннатдорчилик, ички ишлар, терговга қадар текширув ҳамда суриштирув ҳаракатларидан норозилик масалалари кўтарилди.

Ўзбекистон 13 та давлатга узум экспорт қилди
Ўзбекистонда етиштирилган узум маҳсулотининг экспорти бўйича Қозоғистон 22,8 минг тонна кўрсаткич билан етакчилик қилмоқда.

Facebook талабалар учун қулай бўлган янги ижтимоий тармоқни йўлга қўйди
Ушбу тармоқ пандемия сабабли университетга бормаётган талабалар ўртасида алоқани осонлаштиради.

Ўзбекистон ва Тожикистон раҳбарларининг икки мамлакат ўртасидаги муносабатларга қўшган ҳиссаси Душанбе шаҳрида муҳокама қилинади
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикерининг биринчи ўринбосари, академик Aкмал Саидов Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази, Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти, Халқаро муносабатлар ахборот-таҳлил маркази, «Маъно» маркази, ЖИДУ, Тошкент давлат маданият ва санъат институти, Давлат консерваториясининг етакчи мутахассисларидан иборат Ўзбекистон делегациясига бошчилик қилади.

Ўзбекистон бозорига Škoda автомобиллари кириб келмоқда
Škoda автомобилларига буюртма октябрь ойида бошланади ва шу ойнинг ўзида етказиб берилади.

Болалар боғчаларида биринчи катта гуруҳлар очилади
Мактабгача таълим вазири Агриппина Шиннинг маълум қилишича, биринчи ўринда, катта ва 5-7 ёшли тарбияланувчилар тайёрлов гуруҳлари очилади. МТТларга ёзилиш учун электрон навбат ноябрь ойидан эрта давом эттирилади.

Давлат қарзи ЯИМга нисбати йил бошига қараганда қанчага ошгани маълум қилинди
Давлат қарзи ЯИМга нисбати 2020 йил бошига нисбатан 3,5 фоизга ошган. Реал ЯИМ ўсиш суръатининг давлат қарзининг ЯИМга нисбатига таъсири камроқ бўлиб, бу мазкур даврда реал ЯИМ ўсиш суръатининг пастроқ суръат билан ўсгани билан изоҳланади.

Ўзбекистонда KIA автомобиллари ишлаб чиқарилади
2020 йил ноябрь ойида «Жиззах» ЭИЗда бизнес-класс седанининг янги глобал номига айланган KIA К5 автомобили ва дунёда сенсация ҳисобланган ҳамда кўплаб бозорларда эътибор қозонган KIA Seltos ихчам кроссовери ишлаб чиқарила бошланади.

Молия вазирлиги: Жорий йилнинг I ярим йиллигида давлат ташқи қарзи 1,6 млрд. долларга ошди
Молия вазирлиги Ўзбекистон Республикасининг давлат қарзи ҳолати ва динамикаси шарҳини эълон қилди.

Марказий банк асосий ставкасига боғланган кредитларда ўзагаришлар кутиляпти
Инфляция даражаси паст даражада сақланиб турган бир пайтда Марказий банк томонидан асосий ставканининг 1%га туширилиши миллий валютадаги кредитлар ва депозитлар фоиз ставкаларининг тушишига замин яратади.

Республика деҳқон бозорларида мол гўшти ва қўй гўшти нархлари эълон қилинди
Энг арзон гўшт «Нукус деҳқон бозори»да, энг қиммат гўшт Тошкент шаҳрининг «Олой деҳқон бозори»да сотилмоқда.

"Халқ банки" 15 фоизли имтиёзли кредит олиш бўйича 50 та намунавий бизнес режаларни тақдим этди
"Халқ банки" 15 фоизли имтиёзли кредит ва тадбиркорликнинг барча йўналишлари бўйича 50 та намунавий бизнес режасини таклиф қилди. Сиз "Халқ банки"дан Пул маблағи, Бизнес режа ва Профессионал маслаҳат олишингиз мумкин. Қуйида батафсил маълумот билан танишинг.

Давлат солиқ қўмитаси: Ўзбекистон хуфиёна иқтисодиёти 245 трлн сўмни ташкил этди
Агар ҳар бир истеъмолчи томонидан чек талаб қилинса, хуфиёна иқтисодиёт улуши қисқариши баробарида, солиқлардан бўйин товлаш ҳолатлари камайиб, бюджет тушумлари ошиб боради.

Бошоқли дон экинлари бўйича давлат хариди тўлиқ бекор қилинади
2021 йил ҳосили учун экиладиган кузги бошоқли дон экинларининг уруғларини етарли миқдорда нав ва авлодлар бўйича тозалаш, саралаш, дорилаш, қоплаш ҳамда сертификатлаш ишлари шу йилнинг 25 сентябрига қадар якунланади.

Хориж журналида Ўзбекистон олий таълим муассасаси тўғрисида мақола чоп этилди
“QS EECA рейтингидан жой олган Ўзбекистоннинг ягона институти” сарлавҳаси остида Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтининг эришаётган натижалари ёритилган.

Қўлда терилган пахта учун тўланадаган ҳақ миқдори маълум қилинди
Таълим, соғлиқни сақлаш ташкилотлари ва бошқа бюджет ташкилотлари ходимларини ҳамда таълим муассасалари ўқувчилари ва талабалари пахта теримига жалб қилинмайди. Бунинг учун Қорақалпоғистон Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва туманлар ҳокимликлари шахсан масъул этиб тайинланган.

Одилбек Исоқов: Олинаётган ташқи қарзлар халқнинг ҳаётини яхшилаш мақсадида сарфланяпти
Молия вазири ўринбосари Одилбек Исоқов АОКАда бўлиб ўтган матбуот анжуманида ташқи қарз масаласига тўхталиб ўтар экан, олинаётган қарзларнинг қаерга, қандай сарфланаётгани жамоатчилик назоратида бўлиши кераклигини таъкидлади.

Фахриддин Бобоев: "Ўзчармсаноат"нинг Nike ва Adidas етакчи компаниялари билан шартномаси бор
"Ўзчармсаноат" уюшмаси раҳбари Фахриддин Бобоевнинг маълум қилишича, "SinoInternational" МЧЖ заводида дунёга машҳур бренд остида 3 миллион жуфт кроссовкани аутсорсингга топширишни режалаштирилган.