Барча янгиликлар

Мажбурий тўловларни онлайн режимда тўлаш имконияти яратилади
2021 йил 1 августдан давлат божлари, йиғимлар, жарималар ва бошқа мажбурий тўловларни онлайн режимда тўлаш имконияти яратилади.

Экологияни муҳофаза қилиш органлари инспекторининг фаолиятига тўсқинлик қилганлар 1 млн 115 минг сўмгача жаримага тортилади
Қонун билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга киритилган қўшимчаларга кўра, экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш органлари давлат инспекторининг қонуний фаолиятига тўсқинлик қилганлик, шунингдек, унинг кўрсатмаларини бажармаганлик учун маъмурий жавобгарлик белгиланди.

Сенат Ўзбекистондаги йирик монопол компанияларни муҳокама қилди
Сенатнинг 5 октябрь куни бўлиб ўтган мажлисида “Рақобат тўғрисида”ги қонуннинг “Uzbekistan Airways” ва “Uzbekistan Airports”, “Ўзбекистон темир йўллари” ҳамда “Ўзметкомбинат” акциядорлик жамиятлари томонидан ижро этилиши ҳолати кўриб чиқилди.

“Ўзбекгидроэнерго” Франция тараққиёт агентлиги билан ҳамкорликни янада мустаҳкамлади
“Ўзбекгидроэнерго” АЖ ва Франция тараққиёт агентлиги билан 20 йил муддатга 55,8 миллион евро ажратиш тўғрисида заём келишуви имзолаган.

Оила кодексига кўп болали оила тушунчаси киритилди
Оила кодексига киритилган қўшимчаларга кўра, 4 нафар ва ундан ортиқ 18 ёшга тўлмаган боласи бўлган оила кўп болали оила ҳисобланади.

Сайёр қабуллар: Эътибор марказида Тошкент вилояти
Сайёр қабуллар Тошкент вилоятининг Бекобод, Олмалиқ, Янгийўл, Ангрен, Оҳангарон, Чирчиқ, Нурафшон шаҳарлари ҳамда Зангиота ва Бўстонлиқ туманларида бўлиб ўтди.

Тижорат банкларида ҳам доллар курси кўтарилди
6 октябрдан Марказий банк валюта курслари кўтарилгани ҳақида хабар қилган эди. Жумладан, 1 АҚШ долларининг расмий курси 18,47 сўмга кўтарилиб, 10 339,68 сўмни ташкил қилди.

Почта тизими даромад келтирадиган соҳага айлантирилади
Манзилга етказиш тизимини туманларда тажрибадан ўтказиб, 2021 йил 1 мартдан вилоят марказларида, 1 июлдан мамлакат бўйича жорий этилади. Бу ҳақда 5 октябрь куни Шавкат Мирзиёев иштирокида бўлиб ўтган йиғилишда айтиб ўтилди.

Бир йил олдин ИТМ Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази шаклида қайта ташкил этилди
Ўтган йил давомида Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази томонидан 300 га яқин аналитик материаллар, таҳлиллар, ҳисоботлар ва таклифлар, 160 дан ортиқ таҳлилий мақолалар хорижий оммавий ахборот воситаларида нашр этилди.

Тижорат банкларида банк хизматларини кўрсатиш сифатини баҳолаш тизими жорий қилинмоқда
Ушбу тизим банкларнинг хизмат кўрсатиш борасида заиф нуқтларини аниқлашга ҳамда мавжуд тизимли камчиликларни бартараф этишга ёрдам беради.

Эртадан валюталар курси сезиларли кўтарилади
Марказий банк 06 октябрдан хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан янги қийматини белгилади.

Хитойнинг “Alibabа” компанияси Ўзбекистонда иш бошлади
Ўзбекистон экспортчилар уюшмасига Alibabа.соm сайти махсус калитларни очиб берган бўлиб, бу Ўзбекистон маҳаллий компаниялари, экспортёрлари шу порталда, шу сайтда маҳсулот жойлаши, умуман олганда “Alibabа” билан савдо ва маҳсулотларини экспорт қилишда кенг имкониятлар очади.

Тошкентда иссиқлик таъминотига ҳақ тўлаш тартиби ўзгартирилади
Иситиш даврининг бир кунига 1 кв.м иситиш майдони учун тариф 142 сўм миқдорида белгиланди.

Монополияга қарши курашиш қўмитаси ёғ, тухум ва шакар нархларининг кескин ошиши сабабини изоҳлади
Кунгабоқар ёғининг чакана нархи сентябрь ойининг бошига нисбатан 30 фоизга, тухум 15 фоизга, шакар 34 фоизга кўтарилган.

Кимларга ун ва қолипли нон харид қилиш учун ойлик компенсация тўланади?
Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 14 октябрда қабул қилинган “Дон, ун ва нон етказиб бериш тизимига бозор механизмларини тўлиқ жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига кўра, айрим тоифа шахсларга ун ва қолипли нон харид қилишлари учун ҳар ойлик пул компенсацияси тўланади.

Инфляция даражаси сентябр ойида Ўзбекистонда 1,4 % ташкил этди
Сўнги бир ойда озиқ-овқат маҳсулотлари ўртача 2,2%, ноозиқ-овқат маҳсулотлари 1,0%, ва аҳолига пуллик хизматлар тарифи ойига ўртача 0,5% га ошди.

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази раҳбари COVID-19 пандемиясининг озиқ-овқат хавфсизлигига таъсири ҳақида (+видео)
Обид Хакимов, БМТ Озиқ-овқат хавфсизлиги ташкилоти (ФАО) бош директори Цюй Донгю тақдим этган маълумотларга ҳавола қилган ҳолда айрим давлатлар томонидан озиқ-овқат маҳсулотлари экспортини чеклаш бўйича амалга оширган сиёсати самарасиз эканлиги ва бу кенг кўламли гуманитар инқирозга олиб келиши мумкинлиги тўғрисида тўхталиб ўтди.

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 75-сессиясидаги нутқи
Шавкат Мирзиёев Пандемиялар даврида давлатларнинг ихтиёрий мажбуриятлари тўғрисидаги халқаро кодекс ишлаб чиқишни таклиф этди.

Ўзбекистон илк маротаба Жаҳон банкининг инсон капитали индексида иштирок этди
2020 йилга қадар Ўзбекистоннинг маълумотлари «Инсон капитали индекси» рейтингида эълон қилинмаган.

Сайёр қабул: муаммолар жойида ҳал этилди
Тадбиркорлар ва хўжалик юритувчи субъектлардан келиб тушган 11 та даъво ариза кўриб чиқилиб, шундан тадбиркорлик субъектлари фойдасига 590,3 миллион сўм ундирилди.

Ўзбекистон Туркиядан 4,9 миллион АҚШ долларига тенг бўлган тайёр кийим-кечак сотиб олган
Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 10,2 млн. AҚШ долларига кам.

Ўзбекистон Республикаси Президенти БМТ Бош Ассамблеясининг 75-сессияси ишида иштирок этади
Муҳокамаларнинг асосий мавзусини ҳисобга олиб, коронавирус пандемиясига қарши биргаликда курашиш ва касаллик тарқалишининг салбий оқибатларини енгиб ўтиш масалаларига тўхталиб ўтилади.

Хориждан Ўзбекистонга кириб келишнинг янги тартиби эълон қилинди
Республика махсус комиссияси қарори асосида, хорижий давлатлардан авиа, темир йўл ва автотранспорт воситаси орқали Ўзбекистонга келувчи шахсларни қабул қилишнинг янги тартиби жорий этилади.

2019 йилда ўртача ҳар 100-та уй хўжалигига 47 та енгил автомобил тўғри келган
Ўзбекистон Давлат статистика қўмитаси аҳоли турмуш даражасига оид статистик маълумотлар эълон қилинди.