14 октябрь, чоршанба10:48Тошкент +22°

Иқтисодий газета · Биржа · 1994 йилдан буён

МБ курси
USD11 913,35▲ 14,26EUR13 328,66▲ 30,24RUB142,39▲ 0,86CNY1 779,76▲ 1,87GBP15 779,23▲ 35,54JPY75,32▲ 0,29KRW8,89▼ 0,04CHF14 312,05▲ 29,14KZT26,51▲ 0,11
Жамият

Хориж журналида Ўзбекистон олий таълим муассасаси тўғрисида мақола чоп этилди

“QS EECA рейтингидан жой олган Ўзбекистоннинг ягона институти” сарлавҳаси остида Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтининг эришаётган натижалари ёритилган.

1 дақиқа ўқиш70 марта ўқилди

Quacquarelli Symonds (QS) халқаро рейтинг агентлигининг Англияда чоп этиладиган QS Global Education News хабарномасида “QS EECA рейтингидан жой олган Ўзбекистоннинг ягона институти” сарлавҳаси остида Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтининг эришаётган натижалар тўғрисида мақола чоп этилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА.

Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти 2019 йилда Quacquarelli Symonds (QS) халқаро рейтинг агентлигининг Ривожланаётган Европа ва Марказий Осиё давлатлари рейтингида 301-350 ўринда қайд этилиши мамлакатларимиз олий таълим муассасалари тарихида эришилган юқори натижа бўлган эди. Мазкур натижа QS нинг 2020 йилги йиллик ҳисоботи (Yearbook) да ҳам ўз аксини топди.

Мақолада институтнинг QS EECA рейтингидаги иштироки, ёшларга яратилган глобал стандартлар асосидаги юқори сифатли таълим олиш имконияти, илмий ҳамда академик изланишлар учун хизмат қилаётган лабораториялар ҳақида маълумотлар келтирилади. Пандемия шароитида бўлса-да, таълимда узлуксизлик таъминлангани таъкидланади.

QS-GEN (Global Education News) хабарномаси QS WOWNEWS журнали вориси бўлиб, жорий йилнинг август ойида биринчи сонини нашр қилди. Хабарномада дунё ОТМлари янгиликлари, шу жумладан, талабалар ва профессор-ўқитувчилар ютуқлари, дастур ишланмалари, илмий ютуқлар, инновациялар, халқаро ҳамкорлик ва ҳамкорлик доирасида тузилган шартномалар, талабалар шаҳарчаси ва ОТМ ҳузуридаги илмий марказ ҳамда лабораториялар фаолияти ҳақидаги муҳим янгиликлар бериб борилади.

Ўзб
↑↓ танлашEnter очишЁзишни бошланг — натижалар дарҳол чиқади