14 октябрь, чоршанба08:54Тошкент +22°

Иқтисодий газета · Биржа · 1994 йилдан буён

МБ курси
USD11 913,35▲ 14,26EUR13 328,66▲ 30,24RUB142,39▲ 0,86CNY1 779,76▲ 1,87GBP15 779,23▲ 35,54JPY75,32▲ 0,29KRW8,89▼ 0,04CHF14 312,05▲ 29,14KZT26,51▲ 0,11
Сиёсат

“UzAssets” инвестиция компанияси ташкил этилди

Давлат активларини бошқариш агентлиги (Агентлик) муассислигида акциядорлик жамияти шаклида “UzAssets” инвестиция компанияси ташкил этилди ҳамда унинг асосий вазифалари белгиланди.

1 дақиқа ўқиш42 марта ўқилди

15 июнь куни “Хусусийлаштириш жараёнларини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” Ҳукумат қарори қабул қилинди.

Қарорга мувофиқ, давлат иштирокидаги корхоналарнинг инвестициявий жозибадорлигини таъминлаш учун сотишдан олдин тайёргарлик ишларини амалга ошириш ва салоҳиятли инвесторларга сотиш орқали хусусийлаштиришнинг муваффақиятли натижаларини таъминлаш бўйича Давлат активларини бошқариш агентлиги (Агентлик) муассислигида акциядорлик жамияти шаклида “UzAssets” инвестиция компанияси ташкил этилди ҳамда унинг асосий вазифалари белгиланди.

Компаниянинг устав капитали Агентлик ҳузуридаги бюджетдан ташқари Давлат активларини бошқариш, трансформация ва хусусийлаштириш жамғармаси ҳисобидан 20,0 млрд сўм миқдоридаги пул маблағлари ҳамда тегишли корхоналарнинг давлат акция пакетлари (улушлари) номинал қийматида бериш ҳисобига шакллантирилади.

Ўзб
↑↓ танлашEnter очишЁзишни бошланг — натижалар дарҳол чиқади