14 октябрь, чоршанба08:07Тошкент +22°

Иқтисодий газета · Биржа · 1994 йилдан буён

МБ курси
USD11 913,35▲ 14,26EUR13 328,66▲ 30,24RUB142,39▲ 0,86CNY1 779,76▲ 1,87GBP15 779,23▲ 35,54JPY75,32▲ 0,29KRW8,89▼ 0,04CHF14 312,05▲ 29,14KZT26,51▲ 0,11
Сиёсат

Шавкат Мирзиёев: Бўстонлиқда 10 минг ўринга мўлжалланган кўчма дам олиш масканлари ташкил этиш мумкин

Ўзбекистонда янги ички туризм маршрутлари очилиб, кўчма дам олиш масканларини кўпайтирилади.

1 дақиқа ўқиш124 марта ўқилди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 16 июнь куни хизмат кўрсатиш ва ички туризм соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилди.

Йиғилишда ички туризмни ривожлантириш масалалари ҳам кўриб чиқилди.

Президент олис ҳудудларга ишга борадиган ёш мутахассислар учун ёрдам пули ва уй-жой ажратиш бўйича топшириқ берди

Ҳисоб-китобларга кўра, бу соҳада 200 мингдан зиёд аҳолини иш билан таъминлаш мумкин. Шунингдек, туризмга хизмат қилувчи умумий овқатланиш, транспорт, чакана савдо каби йўлдош тармоқларда яна кўплаб иш жойлари ташкил этилади.

Бунинг учун ҳар бир ҳудудда имконият ҳам, саёҳатчилар диққатига сазовор жойлар ҳам етарли экани қайд этилди. Мисол учун, Янгиқўрғон туманида 16 та дам олиш масканини тиклаш ҳисобига 1 минг 500 нафар аҳолини, Бўстонлиқда 10 минг ўринга мўлжалланган кўчма дам олиш масканлари ташкил этиш орқали 8 мингга яқин кишини иш билан таъминлаш мумкин.

Қолаверса, Ўзбекистоннинг қадимий шаҳарларидаги сайёҳлик имкониятларидан ҳам тўла фойдаланилмаяпти. Халқ орасида уларни билмайдиганлар, кўрмаганлар ҳали кўп.

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасига вазирлик, идоралар ва ҳокимликлар билан бирга янги ички туризм маршрутлари очиш, кўчма дам олиш масканларини кўпайтириш, тиббиёт ва соғломлаштириш туризмини тараққий эттириш бўйича кўрсатмалар берилди.

Ҳокимлар ва сектор раҳбарларига сайёҳлар борадиган барча объектлар, меҳмонхона ва овқатланиш шохобчаларида карантин қоидаларига қатъий амал қилинишини таъминлаш юклатилди.

Видеоселектор йиғилишида муҳокама қилинган масалалар юзасидан Бош вазир ўринбосарлари, соҳа мутасаддилари ва ҳокимлар ҳисобот берди.

Ўзб
↑↓ танлашEnter очишЁзишни бошланг — натижалар дарҳол чиқади