14 октябрь, чоршанба08:06Тошкент +22°

Иқтисодий газета · Биржа · 1994 йилдан буён

МБ курси
USD11 913,35▲ 14,26EUR13 328,66▲ 30,24RUB142,39▲ 0,86CNY1 779,76▲ 1,87GBP15 779,23▲ 35,54JPY75,32▲ 0,29KRW8,89▼ 0,04CHF14 312,05▲ 29,14KZT26,51▲ 0,11
Сиёсат

Ғалла ўрилган майдонларни пешма-пеш шудгорлаб, такрорий экинлар экиш бўйича топшириқ берилди

16 июнь куни Шавкат Мирзиёев раислигида ўтган йиғилишда ўрим-йиғимни ҳар йилгига нисбатан эртароқ якунлаш учун барча имкониятлар борлиги, бунинг учун ишни тўғри ташкил қилиб, ҳосилни қисқа муддатда уюшқоқлик билан йиғиштириб олиш зарурлиги таъкидланди.

1 дақиқа ўқиш36 марта ўқилди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 16 июнь куни хизмат кўрсатиш ва ички туризм соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилди.

Йиғилишда тегишли раҳбарлар жам бўлганидан фойдаланиб, ғалла ҳосили ўрим-йиғимига ҳам тўхталиб ўтилди.

Баҳор ойларида ёғингарчилик яхши бўлгани, пандемия шароитига қарамай моддий-техника ресурслари, минерал ўғитлар қўшимчаси билан етказиб берилгани учун мўл ҳосил етиштирилгани қайд этилди.

Ўрим-йиғимни ҳар йилгига нисбатан эртароқ якунлаш учун барча имкониятлар борлиги, бунинг учун ишни тўғри ташкил қилиб, ҳосилни қисқа муддатда уюшқоқлик билан йиғиштириб олиш зарурлиги таъкидланди. Шунингдек, ғалла ўрилган майдонларни пешма-пеш шудгорлаб, такрорий экинлар экиш бўйича топшириқлар берилди.

Ўзб
↑↓ танлашEnter очишЁзишни бошланг — натижалар дарҳол чиқади