14 октябрь, чоршанба09:01Тошкент +22°

Иқтисодий газета · Биржа · 1994 йилдан буён

МБ курси
USD11 913,35▲ 14,26EUR13 328,66▲ 30,24RUB142,39▲ 0,86CNY1 779,76▲ 1,87GBP15 779,23▲ 35,54JPY75,32▲ 0,29KRW8,89▼ 0,04CHF14 312,05▲ 29,14KZT26,51▲ 0,11
Сиёсат

Президент олис ҳудудларга ишга борадиган ёш мутахассислар учун ёрдам пули ва уй-жой ажратиш бўйича топшириқ берди

16 июнь куни Президент раислигида ўтказилган йиғилишда Бош вазир ўринбосарларига олис ҳудудларга ишга борадиган ёш мутахассисларни рағбатлантириш бўйича топшириқ берилди. Шунингдек, Сариосиё, Олтинсой ва Узун туманларидаги қишлоқ мактабларида ўқитувчилар етишмаслиги масаласига ҳам тўхталиб ўтилди.

1 дақиқа ўқиш263 марта ўқилди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 16 июнь куни хизмат кўрсатиш ва ички туризм соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилди.

Хизмат кўрсатиш соҳасини ривожлантириш учун 100 миллион доллардан зиёдроқ маблағ ажратилади

Йиғилишда Президент Шавкат Мирзиёев бу йилги битирувчиларни ўқиш ва ишга жалб этиш масалаларига алоҳида эътибор қаратди.

Жорий йилда 451 мингдан зиёд ёшлар мактабларни ва 188 минг нафари коллежларни тамомлади. Бу йил қабул қамрови кенгайгани натижасида уларнинг 103 минг нафари олий таълим муассасаларига ва 90 мингтаси коллеж-техникумларга ўқишга кирганда ҳам, бошқаларининг бандлигини таъминлаш зарур. Шунингдек, 71 минг нафар талаба олий ўқув юртларини битирди.

– Қайси ҳоким бу масалада бош қотириб, битирувчилар билан шахсан учрашди? Ёш ўғил-қизларимиз эртага қаерга ва кимга иш сўраб мурожаат қилади? Ҳудудда улар учун иш ўринлари захираси шакллантирилганми? – дея саволлар қўйди давлат раҳбари.

Масалан, Сурхондарё вилоятида қарийб 2 минг нафар талаба педагогика йўналишларини битирмоқда. Айни пайтда Сариосиё, Олтинсой ва Узун туманларидаги қишлоқ мактабларида ўқитувчилар етишмайди. Вилоят ҳокими ва сектор раҳбарлари шу битирувчилар билан учрашиб, уларни ишга йўналтиришга ёрдам бериши кераклиги таъкидланди. Бош вазир ўринбосарларига олис ҳудудларга ишга борадиган ёш мутахассисларни рағбатлантириш, улар учун бошланғич ёрдам пули ва уй-жой ажратиш тизимини жорий этиш бўйича топшириқ берилди.

Ўзб
↑↓ танлашEnter очишЁзишни бошланг — натижалар дарҳол чиқади