14 октябрь, чоршанба09:00Тошкент +22°

Иқтисодий газета · Биржа · 1994 йилдан буён

МБ курси
USD11 913,35▲ 14,26EUR13 328,66▲ 30,24RUB142,39▲ 0,86CNY1 779,76▲ 1,87GBP15 779,23▲ 35,54JPY75,32▲ 0,29KRW8,89▼ 0,04CHF14 312,05▲ 29,14KZT26,51▲ 0,11
Иқтисодиёт ва бизнес

Тимур Ишметов: Тиббиёт ходимларининг машаққатли меҳнати учун миннатдормиз. Мукофот тўловлари назоратга олинди

Молия вазири Тимур Ишметов ўзининг Твиттердаги саҳифасида тиббиёт ходимларига миннатдорчилик билдириш билан бирга, уларга ваъда қилинган мукофот пуллари тўлаб берилганлиги ҳақида маълум қилган.

1 дақиқа ўқиш215 марта ўқилди

Ўзбекистонда 7 май санасига кўра, тиббиёт ходимларининг 15825 нафарига 54,9 млрд сўм миқдорида мукофот пуллари тўлаб берилди. Бу ҳақда Молия вазири Тимур Ишметов маълум қилди.

Президент фармони билан мамлакатимизда тиббиёт, санитария-эпидемиологик ва бошқа ходимлар коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши курашиш тадбирларига жалб қилинадиган даврда уларнинг ойлик лавозим маошига 6 фоиз миқдорида ҳар кунлик қўшимча тўловлар белгиланган эди.

Шунингдек, Президент қарорига кўра, коронавирус инфекциясидан зарарланган беморлар билан мулоқотга киришадиган, зарарланган беморлар жойлаштирилган объектларда ҳамда коронавирус инфекциясини аниқлаш лабораторияларида фаолият олиб бораётган тиббиёт, санитария-эпидемиология хизмати ва бошқа ходимларга ҳар 14 кунлик фаолият даври учун қуйидаги миқдорларда (солиқлардан ташқари) махсус қўшимча рағбатлантириш тўлови белгиланган:

  • врач ходимларга, врач-лаборантларга — 25 миллион сўм;
  • ўрта тиббиёт ходимларига, ҳамшира-лаборантларга — 15 миллион сўм;
  • кичик тиббиёт ходимларига — 10 миллион сўм;
  • бошқа ходимларга — 5 миллион сўм.
Ўзб
↑↓ танлашEnter очишЁзишни бошланг — натижалар дарҳол чиқади