14 октябрь, чоршанба08:06Тошкент +22°

Иқтисодий газета · Биржа · 1994 йилдан буён

МБ курси
USD11 913,35▲ 14,26EUR13 328,66▲ 30,24RUB142,39▲ 0,86CNY1 779,76▲ 1,87GBP15 779,23▲ 35,54JPY75,32▲ 0,29KRW8,89▼ 0,04CHF14 312,05▲ 29,14KZT26,51▲ 0,11
Иқтисодиёт ва бизнес

АҚШ коронавирусга қарши курашиш учун Ўзбекистонга маблағ ажратди

АҚШ Касалликларни назорат қилиш ва олдини олиш маркази Ўзбекистонга шошилинч тиббий операциялар марказини ташкил этиш мақсадида тегишли жиҳоз харид қилиш учун маблағ ажратди.

1 дақиқа ўқиш121 марта ўқилди

АҚШ Касалликларни назорат қилиш ва олдини олиш маркази (CDC/CAR) Марказий Осиё ҳукуматларининг COVID-19 га қарши саъй-ҳаракатларини қўллаб-қувватлаш мақсадида 6,8 миллион доллар ажратди.

Бунинг 2,07 миллион доллари Ўзбекистонга берилади. Бу ҳақда АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонаси хабар қилди.

Маблағ COVID-19 тестлари учун лаборатория жиҳозлари ва асбоб-ускуналар сотиб олишга сарфланади.

Шунингдек, ажратилган маблағ CDC Атлантада очганига ўхшаш Ўзбекистон соғлиқни сақлаш тизимида шошилинч тиббий операциялар марказини ташкил этиш мақсадида тегишли жиҳоз харид қилиш ва тренинг ўтказишга сарфланади.

CDC чегара кириш пунктларида текширувдан ўказиш учун техник кўмак ҳам беради, бу эса мамлакатнинг чегараларда шахсларни аниқлаш ва жавоб қайтариш қобилиятини мустаҳкамлайди.

Ўзб
↑↓ танлашEnter очишЁзишни бошланг — натижалар дарҳол чиқади