# Тимур Ишметов

Тимур Ишметов: Ўзбекистон тарихида илк бор 2 триллион сўм ҳажмида суверен облигациялар Лондон фонд биржасида жойлаштирилди
Халқаро облигацияларнинг миллий валютада чиқарилиши валюта хатарларини камайтиришга хизмат қилади.

Тимур Ишметов: Бундан буёғига давлат идоралари раҳбар, ходимлари нима автомобиль олишини аниқ кўрсатиб қўйилади
Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида Тимур Ишметов жамоатчилик фаоллиги ҳукуматга, керак бўлса, парламентга тегишли қарорларни қабул қилишга туртки бўлаётганини қайд этди.

Темур Ишметов 2020 йилнинг 1-ярим йиллигида Давлат бюджети қандай сарфлангани ҳақида ҳисобот берди
Молия вазирлигининг Давлат молиявий назорати департаменти томонидан 2020 йилнинг 1-ярим йилида ўтказилган 2 584 та назорат тадбирларидан 2 021 тасида (78 %) 1 трлн 298 млрд сўм миқдорида қонунбузилиш ҳолатлари ва бошқа хато-камчиликлар аниқланган.

Тимур Ишметов: ҚҚС бўйича жорий йил январь-июнь ойларида тушумлар 2 трлн. сўмга камайди
2020 йил I ярим йиллигида солиқ тўловчиларга қоплаб берилган ҚҚС суммаси 1,6 трлн. сўмни ташкил этди.

Тимур Ишметов: Яқин кунларда давлат банкларида 25 нафар чет эллик мустақил кузатув аъзолари фаолият бошлайди
Молия вазири муҳим янгилик ҳақида маълум қилди. Унинг айтишича, йил охиригача давлат банкларида чет эллик мустақил кузатув кенгаши экспертлари улуши 30 фоизга чиқарилади.

Тимур Ишметов: Тиббиёт ходимларининг машаққатли меҳнати учун миннатдормиз. Мукофот тўловлари назоратга олинди
Молия вазири Тимур Ишметов ўзининг Твиттердаги саҳифасида тиббиёт ходимларига миннатдорчилик билдириш билан бирга, уларга ваъда қилинган мукофот пуллари тўлаб берилганлиги ҳақида маълум қилган.