14 октябрь, чоршанба10:48Тошкент +22°

Иқтисодий газета · Биржа · 1994 йилдан буён

МБ курси
USD11 913,35▲ 14,26EUR13 328,66▲ 30,24RUB142,39▲ 0,86CNY1 779,76▲ 1,87GBP15 779,23▲ 35,54JPY75,32▲ 0,29KRW8,89▼ 0,04CHF14 312,05▲ 29,14KZT26,51▲ 0,11
Иқтисодиёт ва бизнес

Тимур Ишметов: Ўзбекистон тарихида илк бор 2 триллион сўм ҳажмида суверен облигациялар Лондон фонд биржасида жойлаштирилди

Халқаро облигацияларнинг миллий валютада чиқарилиши валюта хатарларини камайтиришга хизмат қилади.

1 дақиқа ўқиш90 марта ўқилди

20 ноябр куни Молия вазири Тимур Ишметов Twitter’даги аккаунти орқали Ўзбекистон тарихида илк бор халқаро молия бозорларида миллий валюта – сўмда – 2 триллион сўм ҳажмида суверен облигациялар Лондон фонд биржасида жойлаштирилганини маълум қилди.

«Ушбу ютуқ ўзбек сўмини молия бозорларида ўз ўрнини топишига дадил қадам бўлсин», деб ёзган Молия вазири.

Ҳукумат томонидан 2020-2021 йиллар учун инқироздан кейинги даврда иқтисодиётни тиклаш бўйича кенг кўламли дастур қабул қилинди

Аввалроқ Ўзбекистон ҳукумати Лондон фонд биржасида навбатдаги евробондларни жойлаштириши ҳақида хабар берилганди. Бу гал АҚШ доллари билан бирга, ўзбек сўмида ҳам деноминация қилинган халқаро суверен облигациялар чиқарилиб, 750 млн доллар қарз жалб этилиши назарда тутилган.

Инвесторлар таклифларига биноан, 750 млн АҚШ доллари миқдоридаги суверен халқаро облигациялар 2 траншда – 10 йиллик муддат билан АҚШ долларида ва 3 йиллик муддат билан ўзбек сўмида чиқарилди.

Молия вазирлиги хабарига кўра, Лондон фонд биржасида жойлаштириш бўйича бошланғич ставкалар мос равишда 4,25 фоиз атрофида ва 15,25 фоиз атрофида белгиланган.

Молия вазирлиги: Навбатдаги суверен халқаро облигациялар Лондон фонд биржасида жойлаштирилади

Қайд этилишича, халқаро облигацияларнинг миллий валютада чиқарилиши валюта хатарларини камайтиришга хизмат қилиш билан бирга келажакда ички молия бозорига, жумладан давлат ғазначилик облигациялари бозорига халқаро инвесторларни жалб қилиш учун замин яратади.

Эслатиб ўтамиз, 2019 йилда Ўзбекистон ўз тарихида биринчи марта умумий қиймати 1 миллиард долларга тенг иккита евробондлар траншини жойлаштирган. Қарз облигацияларининг тўлов муддати 2024 ва 2029 йил феврал ойларига белгиланган.

Ўзб
↑↓ танлашEnter очишЁзишни бошланг — натижалар дарҳол чиқади