# Тиббиёт ходимлари

Шифохонадан чиққан 20 та одам билан гаплашинглар, ҳаммасини айтади. Кўпчилик тиббий хизматлар сифатидан норози – Президент
20 ноябрь куни Президент Шавкат Мирзиёев пойтахтимизда фаолият олиб бораётган тиббиёт ходимлари ва педагоглар билан учрашув чоғида тиббиёт ва таълим – давлат ва халқ ўртасидаги адолат кўприги эканлиги ҳақида гапирди.

Чекка ҳудудлардаги қишлоқ врачлик пунктига ишга кирган тиббиёт ходимларига 30 миллион сўм миқдорида бир марталик пул маблағи берилади
Чекка ҳудудлардаги бирламчи бўғин тиббиёт тизими учун “Қишлоқ шифокори” дастури жорий қилинади. Бу дастурга мувофиқ чекка ҳудудлардаги бирламчи бўғинга ишга кирган тиббиёт ходимлари хизмат уйи билан таъминланади ёки ижара тўлови компенсация қилинади.

Шавкат Мирзиёев тиббиёт ходимларининг сменадаги меҳнатига ҳар куни, ўз вақтида ҳақ тўлаш зарурлигини айтди (+фото)
Давлатимиз раҳбари пандемия шароитида соғлиқни сақлаш миллий тизимини қўллаб-қувватлаш, жалб қилинаётган тиббиёт ходимларининг сменадаги меҳнатига ҳар куни, ўз вақтида ҳақ тўлаш, уларни зарур якка тартибдаги ҳимоя воситалари, озиқ-овқат ва ётоқ билан таъминлаш зарурлиги қайд этди.

Шавкат Мирзиёев: Пандемияни жиловлашда жасорат кўрсатган тиббиёт ходимлари тақдирланади
Бир гуруҳ тиббиёт, ички ишлар, мудофаа ва фавқулодда вазиятлар вазирликлари ҳамда Миллий гвардия ходимларини ва бошқа ташкилотчиларини фахрий унвон, орден ва медаллар билан мукофотлаш тўғрисидаги Фармонни имзоладим, - деди Шавкат Мирзиёев.

Тиббиёт ходимларига ҳар бир иш куни учун ойлик маошининг 6 фоизи миқдорида устама ҳақ тўланади
Тошкент шаҳридаги 16 та клиникага қўшимча COVID-19га шубҳали беморлар учун мўлжалланган “провизор” клиникалар ташкил қилинди. Ушбу клинакаларнинг тиббиёт ходимларига устама ҳақ берилади.

Тимур Ишметов: Тиббиёт ходимларининг машаққатли меҳнати учун миннатдормиз. Мукофот тўловлари назоратга олинди
Молия вазири Тимур Ишметов ўзининг Твиттердаги саҳифасида тиббиёт ходимларига миннатдорчилик билдириш билан бирга, уларга ваъда қилинган мукофот пуллари тўлаб берилганлиги ҳақида маълум қилган.