14 октябрь, чоршанба10:42Тошкент +22°

Иқтисодий газета · Биржа · 1994 йилдан буён

МБ курси
USD11 913,35▲ 14,26EUR13 328,66▲ 30,24RUB142,39▲ 0,86CNY1 779,76▲ 1,87GBP15 779,23▲ 35,54JPY75,32▲ 0,29KRW8,89▼ 0,04CHF14 312,05▲ 29,14KZT26,51▲ 0,11
Иқтисодиёт ва бизнес

Рецептсиз бериладиган дори воситаларининг янги рўйхати эълон қилинди

Илгариги рўйхатга қараганда янги рўйхат 49 та позицияга қисқарган. Бироқ, шифокор рецептисиз бериладиган монопрепаратларнинг умумий сони 4 тага ошган, комплекс препаратлар эса шу рўйхатда 53 тага камайган.

1 дақиқа ўқиш796 марта ўқилди

Рецептсиз бериладиган дори воситаларининг янги рўйхати эълон қилинди (рўйхат рақами 3200, 6.12.2019 й.).

Илгариги рўйхатга қараганда янги рўйхат 49 та позицияга қисқарган. Бироқ, шифокор рецептисиз бериладиган монопрепаратларнинг умумий сони 4 тага ошган, комплекс препаратлар эса шу рўйхатда 53 тага камайган.

Умумий рўйхатда бўлмаган барча дори воситаларига энди рецепт талаб этилади. Бу шифокорнинг фармацевтик маълумотга эга бўлган мутахассисга дори препаратини тайёрлаш ва (ёки) бериш ва уни қўллаш усули тўғрисидаги ёзма кўрсатмасидир. Рецептнинг шакли Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланади.

Эслатиб ўтамиз, рецептсиз препаратлар рўйхати ҳар йили янгиланади (йилда камида 1 марта). Қоидага кўра, бу ноябрь-декабрда рўй беради. Масалан, 2016, 2017 ва 2018 йилда ҳам шундай бўлган.

Ўзб
↑↓ танлашEnter очишЁзишни бошланг — натижалар дарҳол чиқади