Жамият

Ипотека кредитларининг энг кўп миқдорлари оширилди
Янги тартиб доирасида аҳолига ажратиладиган ипотека кредитлари (шу жумладан, бугунги кунга қадар ажратилган ипотека кредитлари) муддати 15 йилдан 20 йилгача узайтирилади.

ФВВ: Сардобадаги сув оқими Арнасой кўлига йўналтирилди
Эвакуация қилинган аҳоли учун ниқоб, антисептик восита ва қўлқоплар тарқатилди. Тошқин оқибатларини бартараф этиш учун сув оқимлари Оқолтин тумани ҳудудидан ўтувчи Абай каналига туширилиб, Жиззах вилоятидаги Арнасой кўлига йўналтирилган.

ФВВ Сардоба сув омборидан сув чиқиши бўйича қўшимча маълумот берди
Сардоба туманидан 11598 нафар аҳоли эвакуация қилинган. Сув босиш хавфи бўлган “Қуйтош”, “Ота юрт”, “Бирлик” МФЙларидан ҳам аҳолини эвакуация қилиш режалаштирилмоқда. Воқеа жойига республика ҳукумати раҳбари, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги раҳбарияти ҳамда Фавқулодда вазиятлар, Ички ишлар бошқармалари, Миллий гвардия (МГ) ва бошқа тегишли ташкилотлар раҳбарлари етиб борган.

Сардоба сув омборидан сув чиқиши натижасида аҳоли эвакуация қилинмоқда
1 май куни соат 05:55да Сирдарё вилоятида жойлашган “Сардоба” сув омбори дамбасининг 6 пикет деворида сув чиқиши натижасида Қўрғонтепа аҳолиси эвакуация қилинмоқда.

Президент Халқ қабулхонаси ёрдами билан кўмакка муҳтож ёшларга иссиқхона қуриш учун ер берилди
Президент Халқ қабулхонасига келиб тушган кўплаб мурожаатлар асосида Косонсой туманидаги 28 гектар ер майдони 220 нафар кам таъминланган, кўмакка муҳтож ёшларга 8 сотокдан бўлиб берилди.

Республика махсус комиссиясининг карантин чораларини юмшатиш бўйича қарори чиқди
30 апрелдан бошлаб, белгиланган вақт оралиғида шахсий ва хизмат енгил автотранспорт воситалари йўловчилар билан бирга, шу жумладан велосипед ва мототранспортларда махсус рухсатномасиз ҳаракатланишга рухсат берилди.

Коронавирусдан тўққизинчи ўлим ҳолати қайд этилди
29 апрель куни тошкентлик 61 ёшли бемор ўткир респиратор дисстрес синдром, ўткир нафас етишмовчилиги, ўпка-юрак етишмовчилигидан вафот этди.

Санитария-эпидемиология хизмати ходимларининг иш ҳақи 2,5 баробарга оширилди
Ўзбекистонда санитария-эпидемиология хизматида ишлайдиган 11 минг ходимнинг иш ҳақи 2,5 бараварга оширилди.

Фуқароларга шахсий автомобиллардан белгиланган вақтда фойдаланиш учун рухсат берилди
29 апрель куни ИИВ матбуот котиби 30 апрелдан бошлаб шахсий автомобиллардан белгиланган вақт оралиғида рухсат берилгани ҳақида маълум қилди.

“Обод қишлоқ” дастури натижалари БМТ ва ЕХҲТ вакилларини ҳайратга солмоқда
Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Ўзбекистондаги доимий координатори Хелена Фрейзер ва Европа хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти лойиҳасининг Ўзбекистондаги доимий координатори Джон Макгрегор Жиззах вилоятининг Пахтакор туманида Президент Халқ қабулхонаси бошчилигида “Обод қишлоқ дастури доирасида бунёд этилган “Олтинкўл” маҳалласидаги янги турар жой массиви билан танишди.

Тошкент шаҳрини 2041 йилгача ривожлантириш бош режасини ишлаб чиқиш лойиҳасини муҳокама учун жойлаштирилди
Тошкент ҳудудидаги турар жойларнинг қурилиши паст қаватли уйларни бузиш ҳисобига мўлжалланган.

1 августга қадар маълумотларни сақлашнинг ягона миллий тизими жорий этилади
2020 йил 1 августга қадар давлат органлари ва ташкилотлари томонидан йўлланадиган хат-хабарлар фақат почта алоқа объектлари тармоғи орқали етказиб берилади.

Барча ҳудудларда рақамли билимларга ўқитиш марказлари очилади
2020-2021 йилларда барча соғлиқни сақлаш муассасалари, мактаблар ва боғчаларни, шунингдек, қишлоқлар ва маҳаллаларни юқори тезликдаги Интернет тармоғига улашни кўзда тутган ҳолда мамлакатнинг рақамли инфратузилмасини тўлиқ модернизация қилиш ва замонавий телекоммуникация хизматларидан барча ҳудудларда фойдаланиш имконияти таъминланади.

Коронавирусдан соғайганлар 900 нафардан ошди
Бугун, 28 апрель куни Фарғона вилоятида 7 нафар, Қашқадарё вилоятида эса 1 нафар коронавирус инфекциясига чалинган беморнинг тузалиб чиқди. Улар вилоятлар соғлиқни сақлаш бошқармалари масъуллари иштирокида реабилитацияга кузатилди.

Пенсионерларнинг қарздорлик суммаси ҳисобдан чиқарилади
Ортиқча тўланган пенсиялар бўйича 2020 йил 20 апрель ҳолатига пенсионерларнинг қарздорлик суммаси ҳисобдан чиқарилади.

Моддий ёрдамнинг даромад солиғи тўланмайдиган миқдори оширилди
“Коронавирус пандемияси даврида аҳоли ва тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” Президент Фармони қабул қилинди.

Беғараз ёрдам сифатида олинган маблағлар даромад солиғига тортилмайди
“Маҳалла” хайрия жамоат фондига, “Саховат ва кўмак” фондига, “Ўзбекистон меҳр-шафқат ва саломатлик” жамоат фондига жисмоний шахсларга беғараз бериладиган ёрдам пуллари учун даромад солиғи солинмайди.

Ўзбекистон аҳолиси йил бошидан буён қанчага кўпайди?
Давлат статистика қўмитаси Ўзбекистон Республикасининг доимий аҳолиси сони 2020 йил 1 апрель ҳолатига кўра қанчага кўпайгани ҳақида маълумот берди. Аҳоли кўпайиши сонининг энг кўп кўрсаткичи Самарқанд вилоятига тўғри келмоқда.

Ягона электрон чипта сотиш тизими яратилади
Сайтда чипталарни брон қилиш, сотиш ва қайтариш, агентларни улаш хизматлари йўлга қўйилади.

1 майдан қандай ўзгаришлар бўлади?
Давлат мактабгача таълим ташкилотларида болалар таъминоти учун ота-оналар тўлови миқдорлари ўзгаради, яъни боғча пули ошади. Бундан ташқари яна бир қанча қанча ўзгаришлар амалга ошади.

Санитария-эпидемиология хизмати ходимлари рағбатлантирилади
Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги ва унинг ҳудудий бўлинмалари тиббиёт ходимларининг меҳнатга ҳақ тўлаш разрядлари бўйича тариф коэффициенти 5 фоизга оширган ҳолда қўлланади.

Бир қатор йўналишлар фаолиятини қайта бошлаш учун рухсат берилади
Инқирозга қарши курашиш республика комиссияси қарори билан эпидемия шароитида иқтисодиёт тармоқларининг барқарор ишлашини таъминлаш, аҳоли ўртасида ишсизлик ошиб кетишининг олдини олиш ҳамда бюджет тушумларини таъминлаш учун иқтисодиётнинг қатор йўналишлари фаолиятига рухсат берилмоқда.

Жаҳон тан олган университет
“Плехановка” университети БМТ Барқарор ривожланиш мақсадларининг “Сифатли таълим” номинацияси бўйича жаҳоннинг 676 университети ўртасида 3-ўринни, Россия олий таълим муассасалари орасида эса 1-ўринни эгаллади.

Коронавирус инфекциясига чалинган бемор ўткир нафас, ўпка ва юрак етишмоқчилигидан вафот этди
19 апрель куни Тошкент вилояти, Ангрен шаҳрида яшовчи Ф. (аёл) вилоят юқумли касалликлар шифохонасига ўта оғир аҳволда ётқизилган ва сунъий нафас олиш аппаратига ҳам олинган. 24 апрель куни ўткир нафас, ўпка ва юрак етишмоқчилигидан вафот этди. Ўзбекистонда коронавирусдан вафот этганлар 8 нафарга етди.