14 октябрь, чоршанба08:56Тошкент +22°

Иқтисодий газета · Биржа · 1994 йилдан буён

МБ курси
USD11 913,35▲ 14,26EUR13 328,66▲ 30,24RUB142,39▲ 0,86CNY1 779,76▲ 1,87GBP15 779,23▲ 35,54JPY75,32▲ 0,29KRW8,89▼ 0,04CHF14 312,05▲ 29,14KZT26,51▲ 0,11
Жамият

1 августга қадар маълумотларни сақлашнинг ягона миллий тизими жорий этилади

2020 йил 1 августга қадар давлат органлари ва ташкилотлари томонидан йўлланадиган хат-хабарлар фақат почта алоқа объектлари тармоғи орқали етказиб берилади.

1 дақиқа ўқиш59 марта ўқилди

28 апрель куни “Рақамли иқтисодиёт ва электрон ҳукуматни кенг жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида” Президент қарори қабул қилинди.

Қарорга кўра, 2020 йил 1 августга қадар давлат органлари ва ташкилотлари томонидан йўлланадиган хат-хабарлар, хабарномалар, чақирув қоғозлари ва бошқа юридик ҳужжатларни фақат почта алоқа объектлари тармоғи орқали етказиб бериш тартиби белгиланади.

Шунингдек, ушбу хат ва ҳужжатларни жисмоний ва юридик шахсларга етказиб бериш ва етказилганлигини тасдиқлаш, маълумотларни сақлаш ва ҳисобга олишнинг ягона миллий тизими жорий этилади.

Ўзб
↑↓ танлашEnter очишЁзишни бошланг — натижалар дарҳол чиқади