# Президент қарори

1 январдан 40 ёшдан юқори бўлганлар қон-томир хавфини аниқлаш бўйича текширувдан ўтказилади
Текширув марказлари ходимлари марказий поликлиникаларда фуқароларга хизмат кўрсатади.

Ҳудудларни ривожлантириш учун 1,5 трлн сўм ажратилади
Ушбу маблағлар ҳисобидан мактабгача таълим ташкилотлари, биринчи навбатда, аҳолиси нисбатан зич жойлашган ва қамров даражаси паст бўлган аҳоли яшаш пунктларида ҳамда янги барпо этилаётган массивларда қурилади.

Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариш соҳаси учун магистратурада ўқиш муддатини 1 йил этиб белгиланди
“Аграр таълим тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори қабул қилинди. Қарор билан аграр соҳадаги ОТМда кредит-модул тизими жорий этилади ҳамда Тошкент давлат аграр университетида бакалавриат йўналишларининг сиртқи таълим шакли бўйича масофавий таълим олиш тизимини босқичма-босқич йўлга қўйилади.

Молия вазири ва Статистика қўмитаси раисига янги ўринбосар тайинланди
Президентнинг 9 июлдаги қарори билан бир қанча тайинловлар амалга оширилди.

Апелляция кенгашининг таркиби 2,5 йил муддатга тасдиқланади
Апелляция кенгаши унда кўриб чиқилаётган масалалар юзасидан тавсиявий тусга эга бўлган хулоса қабул қилади.

Ўзини ўзи банд қилган шахсларга меҳнат гувоҳномаси берилади
Солиқ кодексига мувофиқ ўзини ўзи банд қилган шахсларнинг меҳнат фаолияти натижасида олинган даромадлари жисмоний шахслар жами даромадлари таркибига киритилмайди.

Абитуриентлар учун муҳим янгилик: Президент қарори билан янги университет ташкил этилди
Университетга талабалар ОТМларига ўқишга қабул қилиш параметрларидан келиб чиққан ҳолда давлат буюртмаси ҳамда тўлов-контракт асосида қабул қилинади.

Рамазон ҳайитини нишонлаш тўғрисида
Рамазон ҳайитини нишонлаш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори имзоланди.

Ўзбекистон экспорт қилувчиларни қўллаб-қувватламоқда: Транспорт харажатларининг 50% давлат томонидан қоплаб берилади
Маҳсулотлар экспорт қилинганда транспорт харажатларининг 50 фоизгача бўлган қисмини қоплаш учун субсидия бериладиган маҳсулотлар рўйхати қайта тасдиқланди.

Картошка етиштирувчи фермер хўжаликларига 12 ой муддатгача тижорат кредитлари ажратилади
“Республикада картошка етиштиришни кенгайтириш ва уруғчилигини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарорига кўра, картошкачиликка ихтисослаштириладиган туманларда картошкачилик кластерлари ва кооперациялари ташкил этилади.

1 августга қадар маълумотларни сақлашнинг ягона миллий тизими жорий этилади
2020 йил 1 августга қадар давлат органлари ва ташкилотлари томонидан йўлланадиган хат-хабарлар фақат почта алоқа объектлари тармоғи орқали етказиб берилади.

Барча ҳудудларда рақамли билимларга ўқитиш марказлари очилади
2020-2021 йилларда барча соғлиқни сақлаш муассасалари, мактаблар ва боғчаларни, шунингдек, қишлоқлар ва маҳаллаларни юқори тезликдаги Интернет тармоғига улашни кўзда тутган ҳолда мамлакатнинг рақамли инфратузилмасини тўлиқ модернизация қилиш ва замонавий телекоммуникация хизматларидан барча ҳудудларда фойдаланиш имконияти таъминланади.

Рамазон ойининг бошланиши нечинчи апрелга тўғри келиши маълум бўлди
“Муборак Рамазон ойини муносиб тарзда ўтказиш тўғрисида” Президент қарори қабул қилинди.

“Ишга марҳамат” мономарказлари ташкил этилади
2020 йил 1 октябрга қадар ҳар бир ҳудудда камида биттадан “Ишга марҳамат” мономарказлари ёки касб-ҳунарга тайёрлаш марказларини ташкил этилади.

"Рақамли иқтисодиёт" бўйича яна бир муҳим ҳужжат имзоланди
Ҳужжатга кўра, “Рақамли Тошкент” комплекс дастурининг асосий вазифаси этиб шаҳар хизматларини бошқариш, ижтимоий соҳа объектлари, ишлаб чиқариш, йўл транспорт ва коммунал инфратузилманинг интеграциялашган ахборот муҳитини яратиш ва кейинчалик муваффақиятли тажрибани республиканинг бошқа ҳудудларида татбиқ этиш белгиланди.

Ўзбекистон давлатга ғаллани мажбурий сотиш режасини 25 фоизга қисқартирди
Барча ғалла етиштирувчилар учун давлат буюртмаси камайтирилади. 2020 йил ҳосилидан бошлаб давлат томонидан дон етиштириш режасини белгилаш амалиёти тўлиқ бекор қилинади.

Хусусий тиббиёт ташкилотлари ривожлантирилади
Президент қарори билан “Асака” банк хусусий тиббиёт ташкилотларини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш учун

Президент қарори билан Қорақалпоғистон тиббиёт институтини ташкил этилди
Президентининг қарори билан Тошкент педиатрия тиббиёт институтининг Нукус филиали негизида Қорақалпоғистон тиббиёт институти ташкил этилди. Институтга қабул ҳар йили белгиланадиган Ўзбекистон Республикасининг олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилишнинг давлат буюртмаси параметрлари доирасида амалга оширилади

“Фармацевтика маҳсулотларининг сирли харидори” институти жорий этилади
“Ўзбекистон фармацевтика тармоғида ислоҳотларни чуқурлаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” Президент қарори қабул қилинди.
Мева-сабзавотчиликка ихтисослашган 55 та тумандаги боғлар хатловдан ўтказилади
“Мева-сабзавотчилик ва узумчилик тармоғини янада ривожлантириш, соҳада қўшилган қиймат занжирини яратишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” Президент қарори қабул қилинди.

Давлат харидлари тизими такомиллашади
«Давлат харидлари тизимини янада такомиллаштириш ва давлат харидлари жараёнига тадбиркорлик субъектларини кенг жалб қилиш чора-тадбирлари тўғрисида» Президент қарори қабул қилинди.

“Замонавий мактаб”лар ташкил этилади
“Замонавий мактаб”ларни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида” Президент қарори (ПҚ–4537-сон, 26.11.2019 й.) қабул қилинди.