14 октябрь, чоршанба08:06Тошкент +22°

Иқтисодий газета · Биржа · 1994 йилдан буён

МБ курси
USD11 913,35▲ 14,26EUR13 328,66▲ 30,24RUB142,39▲ 0,86CNY1 779,76▲ 1,87GBP15 779,23▲ 35,54JPY75,32▲ 0,29KRW8,89▼ 0,04CHF14 312,05▲ 29,14KZT26,51▲ 0,11
Жамият

1 январдан 40 ёшдан юқори бўлганлар қон-томир хавфини аниқлаш бўйича текширувдан ўтказилади

Текширув марказлари ходимлари марказий поликлиникаларда фуқароларга хизмат кўрсатади.

1 дақиқа ўқиш158 марта ўқилди

Президент қарорига мувофиқ, 2021 йил 1 январдан 40 ва ундан юқори ёшдаги фуқароларда юрак қон-томир хавфини (гипертония, инфаркт, инсульт, қандли диабет ва бошқа хавф омилларини) аниқлаш бўйича тизимли равишда скрининг текширувлари ўтказилади.

Аҳолининг соғлом турмуш тарзини қўллаб-қувватлаш ва жисмоний фаоллигини ошириш марказининг туман (шаҳар) бўлимлари кўп тармоқли марказий поликлиникалар биноларида жойлашади ҳамда уларнинг ходимлари фуқароларга тиббий-профилактик хизматлар (маслаҳатлар, кўриклар ва бошқалар) кўрсатади.

Соғлом турмуш тарзини олиб боришга бағишланган марказий, ҳудудий ва нодавлат телеканалларда “Саломатлик соати” ва бошқа махсус телекўрсатувлар ташкил қилинади.

Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида Касалликлар профилактикаси ва жамоат саломатлиги масалалари бўйича Мувофиқлаштирувчи комиссия ташкил қилинди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги Комиссиянинг ишчи органи ҳисобланади.

Ўзб
↑↓ танлашEnter очишЁзишни бошланг — натижалар дарҳол чиқади