14 октябрь, чоршанба08:08Тошкент +22°

Иқтисодий газета · Биржа · 1994 йилдан буён

МБ курси
USD11 913,35▲ 14,26EUR13 328,66▲ 30,24RUB142,39▲ 0,86CNY1 779,76▲ 1,87GBP15 779,23▲ 35,54JPY75,32▲ 0,29KRW8,89▼ 0,04CHF14 312,05▲ 29,14KZT26,51▲ 0,11
Жамият

Афғонистондан Ўзбекистонга кирувчи шахслар кириш визасини расмийлаштирмасдан 10 кун давомида ҳудудда бўлиш тартиби жорий этилмоқда

“Термиз” эркин иқтисодий зонаси ҳудудини қисқартириш ҳисобига “Термиз халқаро савдо маркази” эркин савдо зонаси ҳамда “Термиз халқаро савдо маркази” эркин савдо зонаси дирекцияси” давлат унитар корхонаси ташкил этилади.

1 дақиқа ўқиш64 марта ўқилди

“Сурхондарё вилояти ва Тошкент шаҳрида махсус иқтисодий ва кичик саноат зоналари фаолиятини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент Фармони қабул қилинди.

Фармонга мувофиқ, “Термиз” эркин иқтисодий зонаси ҳудудини қисқартириш ҳисобига қуйидагилар ташкил этилди:

  • “Термиз халқаро савдо маркази” эркин савдо зонаси;
  • “Термиз халқаро савдо маркази” эркин савдо зонаси дирекцияси” давлат унитар корхонаси.

Термиз халқаро савдо маркази ҳудудида, жумладан:

  • замонавий технологиялар асосида маҳсулотларни қабул қилиш, сақлаш, қайта ишлаш, саралаш ва қадоқлаш хизматлари ва электрон савдо порталлари ташкил этилади;
  • “ягона дарча” ва бошқа хизматлар йўлга қўйилади;
  • Афғонистондан кирувчи шахсларнинг, истисно тариқасида, Ўзбекистонга кириш визасини расмийлаштирмасдан, шахсий ва паспорт назоратидан ўтган ҳолда 10 кун давомида ҳудудда бўлиш тартиби жорий этилади;
  • тадбиркорлар томонидан чет эл фуқароларига ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга реализация қилинадиган ҳамда Афғонистонга олиб чиқиладиган товарлар ва хизматлар экспортга тенглаштирилади;
  • чет эл товарлари “эркин божхона зонаси” божхона режимига расмийлаштириш орқали жойлаштирилади ҳамда, истисно тариқасида, ушбу товарлар билан чакана савдо операцияларини амалга оширишга рухсат этилади;
  • Термиз халқаро савдо маркази ҳудудига Афғонистон томонидан кириш ва ундан чиқиш “Термиз-автойўл” ўтказиш пунктидан махсус техник воситалари билан жиҳозланган алоҳида йўлак (коридор) орқали амалга оширилади.

Ҳужжат ҳақидаги тўлиқ маълумот билан www.lex.uz сайти орқали танишиш мумкин.

Ўзб
↑↓ танлашEnter очишЁзишни бошланг — натижалар дарҳол чиқади