Барча янгиликлар

Самолёт чипта нархлари кимлар учун арзонлашади?
Транспорт вазирлигининг ОАВ вакиллари учун ўтказган матбуот анжуманида авиачипталар нархи ҳамон қимматлигича қолаётгани, бунинг сабаблари, қўшни давлатлар каби нархларни арзонлаштириш учун қандай чоралар кўрилаётгани мавзусида кўплаб саволлар берилди.
Декабрь ойидан идентификация воситалари ёрдамида товарларни маркировкалаш бошланади
Тартиб маҳаллий ишлаб чиқарувчилар ва импорт қилувчиларга, биринчи навбатда, сигарета ва алкоголь маҳсулотларига татбиқ этилади. Бу Вазирлар Маҳкамасининг 23.11.2019 йилдаги 944-сон қарорида белгиланган.

Геодезия ва картография фаолиятига лицензия олиш соддалаштирилди
Геодезия ва картография фаолиятини лицензиялаш тўғрисидаги низомга тегишли тузатишлар киритилди (21.11.2019 йилдаги 927-сон ВМҚга қаранг).

Маҳаллий кенгашлар айрим солиқларни тўлаш муддатини узайтиради
Ҳукумат қарори (951-сон, 25.11.2019 й.) билан Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ, ер солиғи ва ягона ер солиғи бўйича тўлаш муддатини узайтириш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

Имтиёзли кредитлар бекор қилиниши кутилмоқда
Ўзбекистон Республикаси Марказий банкида пул-кредит сиёсатининг 2020 йил ва 2021-2022 йиллар даврига мўлжалланган асосий йўналишлари мавзусида матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Самарқандда КАМАЗ русумли автоуловларни йиғиш янги линияси ўз фаолиятини бошлади
Самарқандда КАМАЗ русумли автоуловларни йиғишга мўлжалланган “УзАвто Траилер” МЧЖнинг янги ишлаб чиқариш линияси очилиш маросими бўлиб ўтди. Янги корхонанинг очилиш маросимида Татаристон Президенти Рустам Минниханов, вилоят ҳокими Эркинжон Турдимов, “КАМАЗ” ЁАЖ бош директори Сергей Когогин, “Ўзавтосаноат” АК бошқаруви раиси Шавкат Умурзоқов ва бошқалар иштирок этишди.

Асосий турдаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг захира ҳажмлари белгиланди
“2019-2020 йилги қиш-баҳор мавсумида республика аҳолисини ва ижтимоий соҳа муассасаларини асосий турдаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари билан кафолатли таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида” Ҳукумат қарори (949-сон, 25.11.2019 й.) қабул қилинди.

Россия “Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон” темир йўли лойиҳасига сармоя киритди
Лойиҳа узоқ вақт келишмовчилик туфайли “музлатиб” қўйилган эди. Энди эса амалга ошиш имкониятига эга бўлди.
“Ўзсаноатқурилишбанк” АТБ халқаро капитал бозорини корпоратив эмитентлар учун очиб берди
Лондон фонд биржасида листингга киритилган ва халқаро капитал бозорларида сотувга чиқарилган “Ўзсаноатқурилишбанк” АТБнинг 300 миллион АҚШ доллари миқдоридаги халқаро облигациялари инвесторлар томонидан юқори баҳоланди.

Йўлкира ҳақини тўлашнинг автоматлаштирилган тизими жорий этилади
“Умумий фойдаланиладиган транспортда йўловчи ташишда йўлкира ҳақини тўлашнинг автоматлаштирилган тизимини жорий этиш тўғрисида” Ҳукумат қарори (948-сон, 25.11.2019 й.) қабул қилинди.

Марказий Осиёда савдо-иқтисодий ҳамкорлик истиқболлари
Тошкентда 25 ноябрь куни “Марказий Осиё мамлакатларида ишлаб чиқариш салоҳияти, савдо ва барқарор ривожлантириш мақсадлари” мавзусида минтақавий конференция бўлиб ўтди.

Марказий Банк пул-кредит сиёсатининг асосий йўналишларини эълон қилди
Инфляцион таргетлашга ўтиш орқали пул-кредит сиёсатини амалга оширишнинг 2020 йил ва 2021-2022 йиллар даврига мўлжалланган асосий йўналишлари

«Ўзметкомбинат” маҳсулот экспортини йилига 350 минг тоннага етказмоқчи
Жорий йилда “Ўзметкомбинат” тайёр маҳсулот экспортини йилига 350 минг тоннагача етказмоқчи ва бу режалар аниқ асосга эга. Комбинат маҳсулотига талаб, хусусан МДҲ давлатларида ортиб бормоқда.
Банк қарз олувчининг суғурта компаниясини танлаш ҳуқуқини чекламайди
Банк хизматлари истеъмолчилари билан ўзаро муносабатларни амалга оширишда тижорат банкларининг фаолиятига қўйиладиган минимал талаблар тўғрисидаги низомга қўшимчалар киритиш ҳақидаги қарор Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди.

Олий Мажлис Қонунчилик палатасига янги таҳрирдаги Солиқ кодекси киритилди
Парламентимиз аъзолари учун йилнинг охири мамлакатнинг иқтисодий моделини янада ислоҳ қилишга қаратилган молиявий ҳужжатларга бой бўлди.

1,7 миллиард АҚШ долларлик 234 та келишув имзоланди
Самарқанд шаҳрида “Invest in Samarkand” I Халқаро инвестицион форум ва вилоят маҳаллий ишлаб чиқарувчиларининг “Made in Samarkand” миллий кўргазмаси бўлиб ўтди.

Консолидациялашган бюджет таркибида 18 та давлат мақсадли жамғармалари мавжуд
Уларнинг тўлиқ рўйхати Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 19 ноябрдаги 917-сон қарори билан тасдиқланган.

АҚШ Давлат департаменти Мирзиёевнинг ОАВ ҳақидаги сўзларини қўллаб-қувватлади
АҚШ давлат котибининг Жанубий ва Марказий Осиё ишлари бўйича биринчи ўринбосари Элис Уэллс Президент Шавкат Мирзиёевнинг ОАВни ҳимоя қилиш борасидаги сўзларини олқишлади.

БААда Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигининг “UzFDI” ваколатхонаси очилади
БААдаги Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигининг “UzFDI” ваколатхонаси вазифалари белгиланди

Энди уйлар хусусий сектор томонидан қурилади
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 22 ноябрь куни қишлоқлар ва шаҳарларда аҳолини уй-жой билан таъминлашнинг янги тизимини жорий этиш бўйича амалга ошириладиган чора-тадбирлар муҳокамасига бағишланган видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди, дея хабар қилди давлат раҳбари матбуот хизмати.
Ўзбекистонда ишлаб чиқилган халқаро стандарт БМТ томонидан тасдиқланди
БМТ Европа Иқтисодиёти Комиссиясининг 2019 йил 20 ноябрдаги йиғилишида илк бор Ўзбекистон томонидан ишлаб чиқилган халқаро стандарт қабул қилинди.

ЕОИИга аъзо бўлишнинг фойда ва зарарлари: Қозоғистон, Беларусь ва Россия мисолида
Жаҳон банки томонидан 2011 йилда амалга оширилган тадқиқот, Божхона иттифоқига (БИ) аъзо бўлиш, мамлакатлар иқтисодиётига қандай таъсир этишини баҳолайди.

Ядро физикаси институти фаолиятининг асосий йўналишлари белгиланди
“Ядро физикаси институти илмий-тадқиқот фаолиятини қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори қабул қилинди.
ДСҚ фойда солиғи бўйича қўшимча ҳисобланган ва ундирилган солиқлар сабабини маълум қилди
Давлат солиқ қўмитаси сўнгги кунларда фойда солиғи бўйича қўшимча ҳисобланган ва ундирилган солиқлар юзасидан солиқ тўловчилар йўллаган эътирозларини ўрганиб чиқди.