14 октябрь, чоршанба08:04Тошкент +22°

Иқтисодий газета · Биржа · 1994 йилдан буён

МБ курси
USD11 913,35▲ 14,26EUR13 328,66▲ 30,24RUB142,39▲ 0,86CNY1 779,76▲ 1,87GBP15 779,23▲ 35,54JPY75,32▲ 0,29KRW8,89▼ 0,04CHF14 312,05▲ 29,14KZT26,51▲ 0,11
Иқтисодиёт ва бизнес

Имтиёзли кредитлар бекор қилиниши кутилмоқда

Ўзбекистон Республикаси Марказий банкида пул-кредит сиёсатининг 2020 йил ва 2021-2022 йиллар даврига мўлжалланган асосий йўналишлари мавзусида матбуот анжумани бўлиб ўтди.

1 дақиқа ўқиш666 марта ўқилди

Ўзбекистон Республикаси Марказий банкида пул-кредит сиёсатининг 2020 йил ва 2021-2022 йиллар даврига мўлжалланган асосий йўналишлари мавзусида матбуот анжумани бўлиб ўтди. Анжуманда Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқаруви раиси Мамаризо Нурмуратов мавзу юзасидан маълумот бериб ўтди.

«Келаси йил иқтисодга ажратадиган кредитларни ЯИМ номинал ўсиш даражасида бўлишини мўлжалламоқдамиз.

Имтиёзли кредитлар тартиби ўзгаради. Бунга қадар журналистлар айнан шу тизимни кўп бора танқид қилган эдилар. Мана, ўша кунларга етиб келдик, имтиёзли кредитлар тартибга солинади.

2020 йилдан бошлаб ЯИМдан паст даражада кредит бериш тартиби бекор қилинади. Фоиз ставкаси 16 фоиз бўлиши келишиб олинди. 2020 йилдан бошлаб барча иқтисодга ажратилаётган кредитлар бозор талабларидан келиб чиқиб берилади. Ижтимоий йўналишдаги кредитларга эса манзилли асосда, дотация сифатида маблағ ажратишга эришамиз. Бу орқали пул бозоридаги ҳолатимизни бозор принциплари асосида ташкил қилишга эришамиз.

Имтиёзли кредитлар ҳар доим кредитга бўлган талабни нореал тарзда ўсишига олиб келган. Бу орқали биз мана шу ўсишни пасайтириб, самарали фойдаланиш имконига эришмоқчимиз. Бошқача қилиб айтадиган бўлсак, келаси йилдан эътиборан иқтисодий самарадор бўлган лойиҳалар мунтазам молиялаштириб борилади», — деб айтиб ўтди Марказий банк бошқаруви раиси.

Манба: xabar.uz

Ўзб
↑↓ танлашEnter очишЁзишни бошланг — натижалар дарҳол чиқади